Тихановскаянинг Беларусдаги ҳисоби музлатилди 

Олам

image

Беларусь мухолифати етакчиси ва президентликка собиқ номзод Светлана Тихановская ўзининг Беларус банкидаги ҳисоб рақами музлатиб қўйилгани тўғрисида хабар берди. Бу ҳақда у Telegram каналида ёзиб қолдирган. 

Таъкидланишича, Тихановская бу борада изоҳ талаб қилиб Беларусбанкка мурожаат қилган. 

"Банк ходими сабабини айтди: "Террористик ҳаракатларга алоқадор шахслар рўйхатига киритилганларнинг маблағларини музлатиб қўйиш чора-тадбирлари доирасида" ҳисобим музлатилган", дейилган хабарда. 

Аниқлик киритилишича, охирги пайтларда ушбу ҳисобдан фақатгина ногирон бола учун ижтимоий нафақа тўлаб келинган. 

Аввалроқ, Беларусь махсус хизматлари президентликка собиқ номзод Светлана Тихановскаяни террористик фаолиятга алоқадор шахслар ва ташкилотлар рўйхатига киритганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Тихановская

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг