Тихановская Макрон билан учрашди

Олам 5038
image

Беларусь президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская Франция президенти Эммануэль Макрон билан Вилнюс шаҳрида учрашди. Бу ҳақда “Пул Первой” Telegram канали хабар берди.

Беларусда янги президентлик сайловларини ўтказиш ва бошқа давлатлар билан ярашув ўзаро мулоқотнинг асосий мавзуси бўлди.

“Франция кўҳна демократия заминларидан бири сифатида бизни яхши тушунади. Шунинг учун мен жаноб Макронга асосий мақсадимизни эслатиб ўтмоқчиман. У ҳам бўлса, жорий йил давомида янги эркин ва шаффофларни ўтказишдир”, деган Тихановская.

Унинг сўзларига кўра, Европа мамлакатлари Беларусда бўлаётган воқеаларга бефарқ қараб турмасликлари керак.

Бундан аввал, Макрон Беларусдаги норозилик намойишлари иштирокчиларига тасанно айтиб, Президент Александр Лукашенкони ўз лавозимини кўнгилли равишда тарк этишга чақирган эди. Лукашенко эса бунга жавобан француз етакчисига “тажрибали сиёсатчи ҳали хом сиёсатчи” кўринишида ўз давлатининг ички ишлари билан шуғулланишини маслаҳат берганди.

Беларусда 50 кундан бери оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Уларнинг иштирокчилари Лукашенкодан истеъфога чиқиш, янги сайловлар ўтказиш ва намойишчиларни шафқатсиз равишда ҳайдаган кучишлатар тизим ходимларини жазолашни талаб қилмоқда.

Ҳокимият вакиллари эса бу вазиятда ташқи таъсир элементлари бор деб ҳисобламоқда. Лукашенконинг фикрича, намойишчилар рангли инқилоблар услуби бўйича ҳаракатланишга уринаётган бўлса, улар Польша, Литва, Чехия ва Украинадан туриб бошқарилмоқда. Мухолифат давлат тўнтаришини амалга оширишида уринишда айбланмоқда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 168
Рейтинг: 3
t
×