Тихановская куч ишлатар тузилмаларни халқ тарафига ўтишга чақирди
Олам
−
20 Октябрь 2020
5354
Беларусь Президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская мамлакат куч ишлатар тузилмалари ходимларини 25 октябргача "халқ тарафига ўтишга" чақирган.
"Халқ ультиматуми – бу сизга беларуслар тарафида туриш учун имконият. Агарда жиноий буйруқларни бажаришга рози бўлмасангиз - бажарманг", дейилган Тихановскаянинг Telegram каналидаги мурожаатида.
У "жавобгарлик шахсан жиноят содир этганлар зиммасида бўлиши"га ваъда берган.
Тихановская "янги Беларусга" куч ишлатар тузилмалари тизими кераклигини айтиб, уларнинг ходимларига мухолифат билан алоқага чиқишни таклиф қилган.
Маълумот ўрнида, Беларусда президентлик сайловлари ўтказилган 9 августдан кейин бир қатор намойишлар бўлиб ўтди. Уларда сайловни қайта ўтказиш талаб қилинди. Беларусь Президенти эса қайта сайлов ўтказиш учун Конституцияга ўзгартириш киритиш кераклигини айтяпти.
Лукашенконинг сайловдаги асосий рақиби Тихановская эса сайловдан бир неча кун ўтгач, Литвага кетишга мажбур бўлган.
13 октябрь куни Тихановская мамлакат Ҳукумати мухолифат талабини бажармаса 13 кундан кейин барча корхоналарда иш ташлаш бошланишини айтиб, ультиматум қўйганди.
LiveБарчаси