Тихановская АҚШ Президенти билан учрашмоқчи. Байденнинг жадвалида эса ушбу “учрашув” йўқ 

Олам

image
Литва Тихановскаяни Беларусга топширишдан бош тортди north_east

Литва Тихановскаяни Беларусга топширишдан бош тортди

АҚШ Президенти Жо Байден ва АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг жадвалида Беларусь президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская билан учрашув ҳақида сўз юритилмаган. Бу ҳақда “Газета.ру” хабар берган.  

“Жадвалда Давлат департаменти раҳбарининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Виктория Нуланд “учрашувларда қатнашиши” айтилган, аммо қандай кўринишда эканлиги кўрсатилмаган”, дейилган хабарда. 

Тихановская эса АҚШга ташрифи давомида Америка раҳбари Жо Байден ва Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашиши кераклигини айтган. У ушбу учрашувларнинг тафсилотлари ҳақида батафсил маълумот бермаган. 

Қайд этилишича, Беларусь президентлигига собиқ номзод кеча, 18 июль куни Вашингтонга етиб келган ва аллақачон, Беларусь диаспораси вакиллари билан учрашган. 

Суҳбат давомида у яна президентлик сайловларида иштирок этишни режалаштирмаганини айтган. Унинг сўзларига кўра, мамлакатда бу борада яхшироқ иш олиб борадиган “жуда кўп профессионал менежерлар” бор. 

Аввалроқ, сиёсатчи АҚШга ташрифи чоғида Вашингтон, Нью-Йорк ва Калифорнияга боришни режалаштиргани ҳамда сиёсатчилар, экспертлар ва диаспора вакиллари билан юқори даражадаги учрашувлар ўтказмоқчилиги ҳақида хабар бергандик.  

Маълумот ўрнида, сўнгги вақтларда Беларусда ички сиёсий мувозанат бузилган. Бунинг илдизи 2020 йилнинг август ойида мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловларига бориб тақалади. Сайлов натижаларига кўра, 80 фоиз овоз билан Беларусни 1994 йилдан бери бошқариб келаётган Александр Лукашенко ғалаба қилди. Бироқ ушбу натижалар аҳолининг катта қисмида шубҳа уйғотди ва мухолифатнинг чақируви билан мамлакатда намойишлар бошланди. 

Бир неча ой давом этган митинг ва маршлар ҳеч қандай фойда келтирмади. Лукашенко ҳокимиятни ўз қўлида сақлаб қолди. Мухолифат ҳамда унинг кўплаб тарафдорлари эса Польша, Литва каби Европа давлатларига қочиб кетди ва у ердан сиёсий бошпана топди.


Мақола муаллифи

Теглар

Байден Тихановская

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг