“The Guardian” талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси аниқланди

Спорт 10109
image

Буюк Британиянинг “The Guardian” нашри жорий йилнинг энг яхши футболчилари рўйхатини эълон қилди.

Ушбу рейтинг “France football” томонидан ўтказилган “Олтин тўп” учун берилган овозлар натижаларидан кескин фарқ қилди.

Унга кўра, 2021 йилнинг энг яхши футболчиси сифатида “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски тан олинди. “Олтин тўп” соҳиби, Лионель Месси (ПСЖ) эса 2-ўринни эгаллаган бўлса, кучли учликни “Ливерпуль” вингери Муҳаммад Салоҳ якунлади. Карим Бензема, Жоржиньо, Килиан Мбаппе, Криштиану Роналду ва Эрлинг Холанд энг кучли саккиз футболчи қаторидан жой олган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 ноябрь куни Лионель Месси фаолиятида 7-марта “Олтин тўп”ни қўлга киритган бўлса, Левандовски иккинчи ўринни эгаллаган эди. Мукофот топширилганидан сўнг, Месси Робертнинг ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлганини таъкидлаган.

Маълумот учун, “France Football” журнали бош муҳаррири Паскал Феррет нашр 2020 йилги “Олтин тўп” маросимини бекор қилиш ҳақидаги қарорни қайта кўриб чиқиши ва совринни “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовскига топшириши мумкинлигини маълум қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.  

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 480
Рейтинг: 3
t
×