Месси бу сафар ғалаба қозонмаслиги керак эди – Кроос
Спорт
−
30 Ноябрь 2021
3073Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос “Олтин тўп” учун овоз бериш натижаларидан норози эканини билдирди.
“Биринчи навбатда шуни айтишим керакки, индивидуал мукофотлар мени қизиқтирмайди, лекин улар бор экан, шундай бўлақолсин. Менимча, Месси бу сафар ғалаба қозонмаслиги керак эди. Агар йил охирида қайсидир футболчига баҳо берадиган бўлсак, энг яхшиси – Бензема. Ҳеч шубҳа йўқки, Месси Роналду билан бирга сўнгги ўн йилликнинг энг зўрлари, лекин менимча, Криштиану Леони ортда қолдира олган”, дейди Кроос.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик учун бу мукофот фаолиятидаги еттинчиси бўлди. Ушбу натижа мутлақ рекорддир.
5 карра “Олтин тўп” соҳиби ҳисобланган “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду овоз бериш якунларига кўра 6-ўринни эгаллади ва сўнгги 11 йил ичида биринчи марта кучли бешликдан тушиб қолди. Карим Бензема эса умумий рўйхатда 4-ўринни эгаллади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь