Месси “Олтин тўп” маросимида иштирок этади – ОАВ

Спорт

−

image

Аргентина терма жамоаси собиқ футболчиси Лионель Месси ва унинг оиласи жорий йилнинг 26 октябрь куни бўлиб ўтадиган “Олтин тўп” тақдирлаш маросимида қатнашишини тасдиқлади. Бу ҳақда “LiveScore” нашри  хабар берди.

“Олтин тўп” мукофотини топшириш маросими жорий йилнинг 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади. Ҳозирга келиб, овоз бериш жараёни якунланган, бироқ ташкилотчилар сўнгги йилларда ғолиб номини маросимга қадар сир сақлашга ҳаракат қилмоқда.

Авваллари натижалар матбуотга тез-тез сизиб чиқарди. Чунки ўша пайтларда “Олтин тўп” соҳиби “France Football” нашрига интервью бериб, маросимдан олдин махсус фотосессияда иштирок этарди.

Маълумот учун, Месси 17 бора “Олтин тўп”  учун якуний номзодлар қаторидан жой олди. Бу борада фақат Криштиану Роналду (18 маротаба) ундан яхшироқ натижага эга. Аргентиналик футболчи ҳозиргача саккиз марта ушбу совринга сазовор бўлган – бу рекорд натижа ҳисобланади. Месси навбатдаги мукофотга, асосан, Жаҳон чемпионатидаги ажойиб ўйини туфайли асосий номзодлардан бири сифатида қаралмоқда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг