“The Best” учун Ўзбекистон номидан кимлар овоз берди?

Спорт

image

Аввалроқ, FIFA 2021 йилнинг энг яхши футболчиси учун овоз бериш натижаларини эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур маросимда энг яхши футболчини номини аниқлаш учун, Ўзбекистон номидан овоз бериш жараёнида МТЖ бош мураббийи сардори Сречко Катанец, терма сардори Элдор Шомуродов ҳамда ЎФА матбуот ва медиа департаменти раҳбари Даврон Файзиев иштирок этди.

Сречко Катанец. Энг яхши футболчи: 
1. Роберт Левандовски
2. Муҳаммад Салаҳ
3. Кевин Де Брюйне

Энг яхши мураббий:
1. Роберто Манчини
2. Томас Тухель
3. Лионель Скалони

Энг яхши дарвозабон:
1. Жанлуижи Доннарумма
2. Эдуар Менди
3. Мануэль Нойер

Элдор Шомуродов. Энг яхши футболчи: 
1. Роберт Левандовски
2. Муҳаммад Салаҳ
3. Нголо Канте 

Энг яхши мураббий:
1. Ханс-Дитер Флик
2. Томас Тухель
3. Антонио Конте

Энг яхши дарвозабон:
1. Эдуар Менди
2. Мануэль Нойер
3. Алиссон Бекер

Даврон Файзиев. Энг яхши футболчи:
1. Роберт Левандовски
2. Лионель Месси
3. Криштиано Роналду 

Энг яхши мураббий:
1. Томас Тухель
2. Роберто Манчини
3. Пеп Гвардиола

Энг яхши дарвозабон:
1. Эдуар Менди
2. Жанлуижи Доннарумма
3. Алиссон Бекер

Энг яхши аёл футболчи:
1. Алексия Путельяс
2. Женни Эрмосо
3. Пениль Хардер

Энг яхши аёллар мураббийи: 
1. Луис Кортес
2. Беверли Пристман
3. Эмма Хейз

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” ва Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовскига “The Best” соврини насиб этди. У 48 очко жамғаришга муваффақ бўлган. 2-ўринни эгаллаган Мессида 44, 3-поғонани банд этган Муҳаммад Салаҳда эса 39 очко мавжуд. 

Маълумот учун, Криштиану Роналду терма жамоадаги голлари учун, махсус соврин билан тақдирланди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Месси Роналду Шомуродов The Best FIFA Левандовски

Баҳолаганлар

296

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг