Тезлик билан боғлиқ жаримани қўллаш тартибига ўзгартириш киритилди
Жамият
−
21 Октябрь 2023
25564Энди аҳоли яшаш пунктларидан ташқарида тезликни меъёридан ошириш билан боғлиқ жарима транспорт воситасининг тури ва унга белгиланган юқори чекланган тезликка қараб қўлланилади. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Йўл ҳаракати қоидаларининг 79-бандида белгиланганидек, аҳоли пунктларидан ташқарида енгил автомобилларга ва рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобилларига тезликни соатига 100 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат берилади.
Бундан ташқари, шаҳарлараро қатнайдиган автобуслар ва микроавтобуслар тезликни соатига 90 километрдан оширмасдан ҳаракатланиши мумкин.
Шунингдек:
- бошқа автобуслар, тиркамали енгил автомобиллар, мотоцикллар, рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларига тезликни соатига 80 километрдан оширмасдан;
- тиркамали юк автомобилларига тезликни соатига 70 километрдан оширмасдан ҳаракатланиш рухсат этилади.
Эслатиб ўтамиз, Йўл ҳаракати қоидаларига электрон скутерлар ва бошқа индивидуал ҳаракатланиш воситаларига оид ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган эди.
LiveБарчаси