Тезкор: Ўзбекистонда карантин чоралари кучайтирилиши кутилмоқда
Жамият
−
17 Июль 2021
39875Ўзбекистонда коронавирус билан беқарор вазият кундан кунга янада хавотирли тус олмоқда. Ижтимоий тармоқларда мамлакатда кучайтирилган карантин қоидалари қабул қилиниши ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ мухбири бунга аниқлик киритиш учун Вазирлар Маҳкамасидаги манбаси билан боғланди.
Манбанинг қайд этишича, айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда коронавирус билан боғлиқ ҳозирги ҳолат, карантин чораларини кучайтириш масаласи муҳокама қилинаётгани маълум қилинди.
Йиғилиш якунида қабул қилинган қарорлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилиниши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида, 16 июль куни мамлакатда коронавирусни юқтириб олган 501 нафар, шунингдек пневмонияга чалинган 416 нафар бемор аниқланди. Айни вақтда коронавирусга чалинганлар расман 118881 нафарни ташкил этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь