Эмланиш ўлимга ташланган қадамми? Нурмат Отабеков билан очиқча суҳбат
Интервью
−
13 Июль 2021
3909312 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда қарийб 5 миллион доза вакцина ишлатилган бўлиб, мамлакат бўйлаб икки ва уч босқичли вакциналарни тўлиқ олганлар жами 921 623 нафарни ташкил этмоқда.
Айни вақтда Ўзбекистонда уч турдаги – AstraZeneca (CovieShield), “Спутник V” ҳамда ўзбек-хитой вакциналаридан фойдаланилмоқда.
Вакциналар ҳақида сўз кетганда, уларнинг коронавирус юқтириб олишдан сақлаши ёки юқтириб олинган тақдирда ҳам касаллик енгил ўтиши ҳақидаги мулоҳазалар илгари сурилади. Бироқ, одамлар орасида вакцина ўлимга олиб бораркан, умрни қисқартириб, ақлий фаолиятни сусайтираркан, қолаверса, бепуштликка олиб келаркан, деган фикрлар ҳам йўқ эмас.
Ушбу суҳбатни юқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.
QALAMPIR.UZ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков билан айнан вакциналар ҳақида тарқалган шумхабарлар ҳақида суҳбатлашди.
Қамариддин Шайхов, QALAMPIR.UZ раҳбари: — Хуш келибсиз, хабарларга кўра аллақачон эмлангансиз, хавфдан ва хавотирдан йироқсиз.
Нурмат Отабеков, Санитария эпидемиология осойишталик маркази раҳбари ўринбосари: — Тўғри, мен биринчилардан бўлиб Ўзбекистон-Хитой вакцинасининг илк дозасини 3 апрель куни қабул қилганман. Ҳар учала эмлаш курсини олдим ва мен тўлиқ эмланган ҳисобланаман. 3 босқичдан аввалги текширувда вирусни нейтралловчи антитаналар миқдори 100 дан юқори, Иммуноглобулин Д миқдори эса 1 дан юқори натижани кўрсатди. Тўлиқ эмланиб бўлгач, бир ярим ой муддатдан сўнг организмда тўлиқ иммунитет шаклланиб улгуради. Мен барча курсларни якунлаганимга бир ой муддат бўлди. Ҳозирда кўрсаткичларим яхши. Якуний текширувдан кейин ҳотиржам бўламан, деган умиддаман.
Қ.Ш.: — Эмланиш вирусдан қанчалик ҳимоя қилади?
Н.О.: — Бир қанча нарсаларни халқимизга эслатишимиз керак. Коронавирус бизга бегона эмас. Бир ярим йиллик пандемия даврида юртдошларимиз вирус ҳақида жуда катта тушунчага эга бўлди. Ўткир ва оғир кечувчи Пневмония, SARS, MERS касалликлари ҳақида гапирганимизда, коронавирус тўғрисида суҳбатлашганмиз. Табиатда коронавируснинг 43 тури мавжуд. Шу пайтга қадар унинг 6 хил тури одамларда касаллик қўзғаган эди. COVID-19 унинг еттинчи касаллик қўзғовчи тури сифатида қайд этилди. Бу 44-тур эмас. Дастлаб COVID-19 штамми ҳақида гапира бошладик, вақт ўтиб, кейинчалик унинг британча, бразилияча, африканча, ҳиндча штаммлар ҳақида айтилди. Уларнинг ҳудудига қараб, янги ном берила бошланди. Мутахассисларнинг аниқлашича, COVID-19 нинг 5000 дан 7000 гача янги турлари пайдо бўлган (!).
Бир қарашда жуда катта рақам, агар уларнинг ҳаммасига ном берсак, адаштириб қўйишимиз аниқ. Нега янги штаммларга алоҳида эътибор қаратдик, боиси, у ердаги лабораторияларда олинган таҳлиллар натижасида вируснинг янги хусусиятлари пайдо бўлиши ва ўрганилиши мумкин.
Қ.Ш.: — Таҳлиллар ҳақида гапиряпсиз. Бу борада Ўзбекистон халқаро тадқиқотларининг иштирокчисими ёки ташқаридан келган таҳлилларнинг ижрочиси?
Н.О.: — Биласизми, мен бир мақолни жуда кўп тилга оламан, бироқ ҳеч қачон, бу гапимни радио ва телевидениеда намойиш этишмайди. Ёқиб юбориладиган кўрпани ювиш шарт эмас. Барча штаммлар COVID-19, холос. Уларга қарши кураш усули ҳам, юқиш ва даволаш йўллари ва муҳофазаси ҳам бир хил. Фақатгина юқиш интенсивлиги ва тарқалишдаги фарқлари туфайли турли номлар берилган. Ўзбекистон шароитида ахборотлар тарқатилибгина қолмай, COVID’нинг олинган намуналари Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Илғор технологиялар марказига юборилади. Мақсад уларни янада чуқурроқ текшириб, вирусни аниқлашдан иборат. Дунёда тарқалаётган штаммларнинг қарийб барчасини аниқлаш имкониятига эгамиз. Лекин пандемия пайтида уни чуқур таҳлил қилиб катта маблағлар йўналтиришга ҳожат йўқ.
Асосий вазифамиз касалликка чалинган одамни аниқлаш, бошқалардан ажратиш ва даволаб, эсон-омон оиласига қайтаришдан иборат. Агар сурункали касаллиги бўлса, уни қайталаниши, авж олиши ва зўриқиб кетишига йўл қўймасликдан иборат. Шу нуқтайи назардан амалий тиббиёт, касалликка ташхис қўйиш, профилактик даволашга тааллуқли бўлган ўз вазифасини бажаради, лекин илм соҳасида изланишлар олиб борадиган марказлар чуқурроқ таҳлил қилиш орқали, эпидемиологик жараённи ҳаракатга келтирувчи куч қайси вирус эканлигини баҳолаб боради. Ҳозир Ўзбекистонда вируснинг ҳар қандай турини аниқлайдиган лабораториялар мавжуд. Мутахассислар ҳам бор. Биз нафақат вирусга қарши курашяпмиз, балки касаллик тарқалиши бўйича илмий асосларга эгамиз. Чунки Ўзбекистоннинг асосий вазифаси, тенденциялар ва ривожланишларни ҳисобга олиб, ўз вакцинасини яратиш ва мутацияга учраган турларга қарши курашишдан иборат.
Қ.Ш.: — Вируснинг турли хил штаммлари аниқланди. Ўзбекистонда айнан қайси штамм юқори активлик кўрсатмоқда?
Н.О.: — Ҳозирги таҳлиллар шуни кўрсатяптики, Ўзбекистонда ҳиндча ва британча штаммлар кўпроқ учрамоқда.
Қ.Ш.: — Демак, ўтган йилгидан фарқли йўлни босиб ўтяпмиз...
Н.О.: — Дастлаб Ухань штамми билан ишлаган эдик. Бу сафар Британия ва Ҳиндистонда идентификация қилинган турлари кўпроқ тарқалганига гувоҳ бўляпмиз. Касалликнинг тарқалиш тенденцияси ўзгариб, болаларнинг иштироки ортиб бормоқда. Бир жиҳатга эътибор қаратиш лозим: мутация жараёни табиий ҳолат. Уни фожиа сифатида қабул қилмаслик керак. Боиси вируслар ўзгарувчан. Улар тур ёки туркум сифатида сақланиб қолиши учун улар ўзгарувчанликка мойил.
Уларнинг асосий мақсади – ўзгариш баробарида ўз ҳаётини сақлаб қолиш. Москвада бир ҳамкасбим билан “Red” журналини ўқиб қолдик. Унда бир фикр олға сурилган эди. Бу Академик Рилликовнинг деритизация, яъни кемирувчиларга қарши курашга қаратилган фикрлари эди . “Агар каламушларни йўқ қилиш ҳақида ўйлаётган бўлсанг, улар оёғинг тагида сендан қандай қутулиш ҳақида йиғилиш ўтказяпти”.
Бу балки мажозий ўхшатишдир, лекин вируслар мутация орқали одамлар билан тинч ва оқибат қилиб яшаб қолиш учун мулоқотга кириша бошлайди. Шунинг учун, респиратор вируслар грипп, коронавирус, ревирус кўринишида намоён бўлаверади. Ўз вақтида гриппдан, қизамиқ ва вирусли гепатитдан йилига миллионлаб инсонлар вафот этди. Охир-оқибат ёки биз вакцина яратдик ёки у инсоннинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилдик. Энди у ҳам нормал инсон каби яшай олади. Тиббиёт сифати бунга йўл очмоқда.
Қ.Ш.: — Вакцина бизни ҳимоя қиладими?
Н.О.: — Бир нарсани айтай, ҳар қандай паразит касалликлар инсонга юқса, унда вирусга қарши иммунитет пайдо бўлади. Бироқ унинг барқарорлик даражаси қанча вақтгача етади? Унинг миқдори бизни сақлаб туришга қодирми? Қон таркибидаги антитаналар билан ҳам вакцина ола оламанми, деган саволлар анча кўпайган. Уни амалиётга киритаётган пайтдаги энг асосий савол: касалликни юқтирган одам оладими? Ўзбекистонда биринчи марта вирус аниқланганидан 1 йилу 4 ой ўтди.
У кишида иммун даражаси қанча эканини билмайману, лекин 10, 20, 30 йиллардан кейин у инсонга касаллик юқмайдими, деган саволга жавобни билишимиз учун айнан шунча йил керак. Негаки олдиндан қанчагача таъсир қилишини аниқ айтиб бера олмаймиз.
Қ.Ш.: — Вакцина олган инсон 30 йил яшашига ишонч борми? Вакцина ўлдирмайдими?
Н.О.: — Йўқ, вакцина ўлдирмайди. Касаллик юқтириб олганимиздан сўнг, антитаначалар пайдо бўлади. Ҳужайрада, антиген, оқсил ва вирусга қарши (ҳаммаси битта) антитанача ҳосил бўлгани тўғрисида гумораль даражада хотира пайдо бўлади. Биз вакцина орқали ўша хотирага яна бир бор эслатамиз. Антигенни вакцина орқали организмга туширамиз ва антитаначалар ишлаб чиқарилишига эришамиз. Сиз айтгандек, эмлашдан кейин ҳосил бўлувчи иммунитет, нечоғлик турғун эканлигини билмаймиз. Бизга яна вақт керак бўлади. Балки абадий бўлар, эмланишга қайта эҳтиёж сезмасмиз, балки грипга қарши бўлганидек, ҳар йили эмланиб туришимизга тўғри келиши ҳам мумкин. Ўзбекистонда 13 хил касалликка қарши доимий эмлаш мавжуд. Шол, қоқшол, қизамиқ, қизилча, чечак ва ҳоказо.
Қ.Ш.: — Коронавирус ҳам бу рўйхатдан жой олиши мумкинми?
Н.О.: — Балки, шу касалликлар қаторига киритармиз.
Қ.Ш.: — Бугунги кунгача 4 миллион 300 000 доза вакцина ишлатилди. Тўлиқ босқичларда эмланган фуқаролар сони бор-йўғи 850 000 дан ошди. Аслида, коронавирус энди кириб келган даврларда, одамлар шу қадар хавфга тушди, уйда ўтириш бизга шу қадар таъсир қилдики, ривожланган мамлакатлар тезроқ тадқиқотларини якунласа, вакцина пайдо бўлсаю, биз яна эмин-эркин кўчага чиқсак, касалликдан озод бўлсак, дея умид қилинди. Шунча вақт вирус билан курашдик, яқинларимизни йўқотдик, касаллик бизга яқин бўлиб қолди. Айримлар жуда тез тузалиб қолганига, COVID’ни кўпчилик менсимай қўйди. Вакциналар ишлаб чиқарилгач, одамлар у билан эмланишга қўрқяпти. Нима учун 4 миллион 300 000 доза вакцина ишлатилган бўлса ҳам, бор-йўғи 850 000 киши тўлиқ эмланди, холос? Ёки биринчи босқичда вакцина олганлар тўлиқ эмланишдан воз кечишяптими?
Н.О.: — Рақамларни жуда тўғри келтириб ўтдингиз. Ишлатилган вакциналар 4 миллион 300 000 ни ташкил этса, биринчи босқичда эмланганлар сони 2 миллион 600 000 га яқин. Икки эмлаш босқичини олганлар бундан камроқ. Тўлиқ эмланганлар сони 850 000 нафарни ташкил этади. Агар кимдир вакцинанинг 1-дозасини олиб, қолган босқичда эмланмаган бўлса, шунга яраша иммунитет шаклланган бўлиши мумкин. У барқарор бўлмаслиги мумкинлиги туфайли, реваксинация тизими ишлаб чиқилди. Юқоридагиларга яна бир нечта рақамларни қўшмоқчиман. Ўзбекистонда 3 138 та эмлаш пункти бор. 820 дан зиёд эмлаш бригадалари мавжуд. Эмлашга жалб қилинган одамлар сони 4045 нафарни ташкил этади. Режага мувофиқ, ҳар бир пунктга 70 тадан одам тўғри келиши кўзда тутилган эди. Ҳозирги ҳисоб-китобларга кўра, эмлаш пунктларида ўртача 44 та, бригадалари билан қўшиб ҳисобланса, битта эмлаш пункти ва бригадасида 36 нафар одам эмланмоқда. Режалаштирилган 79 нафарнинг ярми эмланяпти. Агар шу йўсин давом этаверсак, эмлаш лозим бўлган қатламни қамраб ололмаймиз.
Қ.Ш.: — Эмланиши лозим бўлган қатлам қайси?
Н.О.: — Биз дастлаб, 65 ёшдан юқорилар, сурункали хасталиги мавжуд бўлган фуқаролар, тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар, МТТ вакиллари, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи ходимлари, журналист ва блогерлар эмланишини кўзда тутган эдик.
Қ.Ш.: — Катта ёшли фуқаролар учун уйма-уй, ёки ташкилотларга бориб эмлаш амалиёти жорий қилинганми?
Н.О.: — Эмлаш бригадалари поликлиникалар ва эмлаш пунктларидан узоқ масофада жойлашган аҳоли вакиллари учун ташкил этилган. Республика махсус комиссияси қарори билан Тошкент шаҳри ва вилояти, шунингдек Самарқанд вилоятида 18 ёшдан юқори бўлганларни вирусга қарши ихтиёрий эмлаш ва жараённи халққа яқинлаштиришда, супермаркет ва бозорларда эмлаш пунктлари жорий этиляпти. Шу каби шароитлар яратилган пайтда эмланмаслик – узоқни кўра олмаслик, назаримда.
Қ.Ш.: — Вакциналар бепуштликка олиб келиши мумкинми?
Н.О.: — Биринчидан, инсониятнинг ирсиятини шакллантирувчи генлар, бутунлай бошқа. Вируслар бизнинг иммунитетимиздаги генларимизга мутлақо тескари нарса. Вакцинанинг ирсият ва хотирага таъсир қилиши ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Вакциналар туфайли тромблар ҳосил бўлиши, тромбо эмболия туфайли одамлар ўляпти, қон қуйилиши, инфаркт, инсульт касалликларини келтириб чиқариши ҳақидагни гаплар урчиди. ЖССТ статистикасига кўра, тромб билан боғлиқ патологик касалликлар билан 3 миллион 700 000 дан зиёд одам ҳаётдан кўз юмади. Тасодиф эҳтимоли бор-ку, ахир.
Қ.Ш.: — Вакцина олган одам тромб, бўлиши мумкин, демоқчимисиз?
Н.О.: — Тескариси. Тромбга чалинаётган бемор вакцина олиши мумкин, демоқчиман. Эҳтимоли бор-ку. Юқоридаги кўрсаткич жуда катта миқдор. Шундай экан, вакциналарнинг касаллик қўзғатувчи ҳусусияти йўқ.
Қ.Ш.: — Қайси касалликни кучайтириши мумкин?
Н.О.: — Бегона оқсилларга нисбатан кучли аллергияси борлигини билмайдиган бўлса, шундай бўлиши мумкин.
Қ.Ш.: — Энг оғир асоратлари қандай бўлади?
Н.О.: — Бегона оқсиллар танага қабул қилинганда, икки хил ҳолат бўлиши мумкин. Асорат ва ножўя таъсир. Ҳолсизланиш, вакцина қилинган жойнинг оғриши, асабийлашиш кузатилиши мумкин. Шунинг учун ҳам эмланган шахслар 30 дақиқа давомида пунктнинг ўзида, 3 кун уй шароитида кузатувда бўлмоқда. Улардан ҳол-аҳвол сўралмоқда. Қўрқув билан боғлиқ ҳолатлар ҳам бор. Ҳушдан кетиш, қон босимининг кўтарилиши, асабийлашиш, ҳаяжонланиш кабилар кузатилиши аниқ. Чунки биз онгли равишда эмлашга боряпмиз. Ишонган тақдиримизда ҳам қандайдир қўрқув бўлади. Вакцинадан кейин анофлактик шок бўлиши мумкин. Қачонки, тирик вируслар орқали вакцина яратилса ва ҳароратни сақлашда хатога йўл қўйилса, ампуланинг ичида улар ифлослантириб қўйилса, ўлимга қадар олиб келиши ҳеч гап эмас.
Қ.Ш.: — Пойтахт Тошкентда ҳам соатлаб электр ўчиб қоляпти. Нима деб ўйлайсиз, вакциналар қандай сақланяпти экан?
Н.О.: — Биринчидан, нафақат ташиш учун транспорт воситалари, балки электр таъминотидаги узилишлар эҳтимолдан келиб чиқиб, жуда катта миқдорда генераторлар харид қилинган. Шунингдек, алоҳида терма индикаторларга асосланган совутгичлар, музлатгичлар, ҳатто, чироқ ўчган пайтда маълум бир муддат генераторлар ёрдамида совуқлик занжирини таъминлаб бера олади. Шундай музлатгичлар борки, 24 соат давомида совуқликни ушлаб тура олади.
Эмлаш тадбирларини бошлашдан аввал бизда вакциналар сақланадиган омборларнинг ҳаммасига, албатта, икки томонидан электр таъминоти билан таъминланган тизим орқали автоматик равишда 4 секундда ишга тушадиган генераторлар ўрнатилган. Негаки, вакциналар осонликча олиб келинмаяпти. Уларни сақлаш, ташиш, ишлатиш жараёнида ампуласи очилган вакцинани 6 соат ичида ишлатишимиз талаб этилади. Аслида вакциналарнинг 5 фоизигача қисми исроф бўлиш эҳтимоли бор. Аҳолининг маълум қатлами чақирилади. Таклиф қилинадиган аҳоли тўлиқ келадиган бўлса, қаердадир исроф 5-6 фоизга етади. Кимдир келмай қолса, фоизнинг ўзгаришига сабаб бўлади. Максимал исроф даражасини 10 фоиз атрофида, дея баҳолаганмиз. Чунки эмланишга келадиган одам уйида бўлмай қолиши, касалга чалинган бўлиши ёки тиббий ҳолати тўғри келмаслиги мумкин.
Қ.Ш.: — Эмлашдан олдин текширувлар керакми?
Н.О.: — Эмлашдан олдин антитаналар миқдорини аниқлаш, қонни суюлтириш шарт эмас. Шунингдек, ПЦР тест топшириб келиш ҳам мажбурий эмас. Вакцина уларга салбий таъсир кўрсатмайди, даражасини оширмайди. Айтмоқчи бўлганим, эмлангандан кейин қон қуйилиб кетмайди. Агар салбий таъсир этадиган ҳолатлар бўлса ҳам, улар ҳавотир сабабли келиб чиққан.
Антитаналар миқдорини текширишнинг ҳожати йўқ. Биз ўша ҳужайрадаги хотирага вакцина орқали элчи юбориб, янада каттароқ антитана ишлаб чиқаришини ва бизнинг қўрғонимизни шакллантириб беришини мақсад қиляпмиз. Агар қонни суюлтириш зарур бўлса, биз ичаётган дорилар қонни суюлтиришга хизмат қилади. Элликдан ошган, қон босими бор одамларнинг ҳаммасига қонни суюлтирадиган дорилар тавсия этилади. Биз уларни шундоқ ҳам ичиб юрибмиз.
Саломатлигимизни эҳтиёт қилиш учун вакцина билан эмланишга қўрқяпмиз, бироқ чойхонага боряпмиз, спорт билан шуғулланмаяпмиз. Бу ишларни қилишда ҳеч ким билан маслаҳатлашмаймиз, лекин эмланиш учун бораётган пайтда, худди, эмланишимиз билан қон қуйилиб кетадигандек ўйлаймиз. Аслида бизнинг қонимизни қуюлтираётган, қон босимини ошираётган нарса камҳаракатлик, чойхоналарга бориш, соғлом турмуш тарзига риоя этмаслик ҳисобланади. Қаранг, қандай парадокслар мавжуд.
Бизга хос бўлмаган айрим иллатлар у ёки бу патологиянинг келиб чиқишига сабаб бўляпти. Синчков одам – эмлашдан олдин тиббий кўрикдан ўтадиган одам.
Эмлаш жараёнларида пунктда шифокор бўлади. У ҳар битта шахс билан гаплашиб тушунтиришлар беради.
Қ.Ш.: — Шифокорлар бунга лаёқатлими?
Н.О.: — Шифокорлар бунга лаёқатли ва, албатта, махсус тайёргарликдан ўтган биз республика бўйича беш мингга яқин шифокорларни тайёрлаганмиз.
Қ,Ш.: — Ҳурматли, Нурмат Отабеков, яна битта парадокс бор: вакцина кимга мумкин эмас, дейилганида сурункали касаллик борлар, деган гаплар айтилади. Доимий боши оғриб турадиган аксарият инсонлар ҳам, ўзининг сурункали касаллиги бор деб ўйлайди. Икки йўлнинг бирини танлашимиз керак. Баъзилар касалликни фарқлай олишмайди.
Н.О.: — Одамзоднинг бахти – коронавирус касаллиги жуда оғир кечмаётганида. 85 фоиз ҳолатда енгил, 10 фоиз ҳолатда ўрта оғирликда, 5% оғир ҳолатда ўтяпти. Уч фоизи ўлим билан тугаяпти. Бир қарашда унчалик катта фожиага ўхшамайди. Бироқ кимдадир енгил, кимдадир оғир ҳолатда ўтади.
Оғир ўтиши мумкин бўлган одамларнинг сурункали касалликлари ёки касалликнинг асоратларига сабаб бўлувчи ҳолатлар мавжуд бўлади. Уларда доимий равишда қон босими, нафас олиш тизимидаги хасталиклар билан касалланган бўлиши мумкин. Сурункали буйрак ва жигар етишмовчилиги билан боғлиқ беморлар бўлса, организмлар вирус билан кураша олмайди.
Шу нуқтайи назардан танлаган йўлимиз шундай бўлиши керак: бизга эмланиб, касалликдан бебаҳра қолганимиз яхшими ёки касалланиб, кейин соғайганимиз? Касалланиш жараёни қанча-қанча одамларнинг ёстиғини қуритди. Баъзи хонадонларда 4-5 талаб одамлар ҳалок бўлди. Уларнинг касалланиш статистикасини тўлиқ юритмаган бўлишимиз мумкин. Кўп одамлар, ҳатто, ташхис қўйишга улгурмасдан ҳаётдан кўз юмди-ку!
Биз нега бундай синовни истаяпмиз. Менинг назаримда, вакциналар орқали ҳимояланишимиз мумкинлигини англаб етишимиз керак. 60-70 фоиз аҳоли вакилларида жамоавий иммунитет ҳосил бўлмас экан, касаллик чиқиб кетмайди.
Қ.Ш.: — Орамизда “Жаноб Отабеков, каронавирусга қарши эмланганимдан кейин ҳам касалликка чалиндим-ку, дейдиганлар топилади.
Н.О.: — Одамлар эмланмаслигига сабаб вакцинанинг биринчидан, текин, иккинчидан, ихтиёрий эканлиги, вакциналар яратилиши учун камроқ вақт сарф қилинганлиги. Дейлик, 1957 йилда шол касаллигига қарши вакцина яратилган пайтда, оламшумул янгилик сифатида қабул қилинган. 13 турдаги касалликка қарши доимий вакциналар мавжуд бўлиб, уларнинг дастлабки намуналари тайёрланиши учун бир кеча ўн йиллаб вақт сарфланган. Энди эса вакцина яратиш учун ривожланган тиббиёт ва биотехникалар ёрдамида камроқ вақт керак бўлди.
Бундан минг йиллар аввал Ибн Сино бобомиз юқумли касалликлар кўзга кўринмас заррачалар чақиради деганини 600-700 йил давомида Ғарб давлатлари китоб сифатида ўқиди. Левенгук микроскопни ихтиро қилгунича, у шунчаки мавҳум нарса бўлса ҳам, ўқилди ва идрок этилди, қабул қилинди. Замонавий тиббиёт вирусларни кўриш, унинг бир қисмини кесиб олиш ва бошқа бир вирусга улаш имкониятига ҳам эга. Шунинг учун вакцина нисбатан тезроқ яратилди. Олдингдан оққан сувни қадри йўқ, нақли иш беряпти. Биз авваллари тиббиёт ходимларига қулоқ тутардик. Ҳозирда бизга ақл ўргатадиганлар кўпайиб кетди. Шундай тоифадаги шахслар бор эканки, ёлғон ва шов-шувли хабарларни тарқатиб, ҳузур қилар экан. Балки, улар ўзлари эмланиб олаётган бўлишлари ва бошқаларнинг касалга чалиниши ҳузур бағишлаши мумкин.
Қ.Ш.: — Одамларнинг эмланмаётгани сабаби фақатгина унинг қисқа вақтда яратилгани, текинлиги билан боғлиқ бўлмаслиги ҳам мумкин. Чунки улар билан боғлиқ, жиддий ва хавотирли ҳолатлар айтиляпти. Биз жамоатчилик билан кўпроқ мулоқотда бўлганимиз учун бундай гапларни жуда кўп эшитяпмиз. Кўпинча рад жавоби вакцина чиқарилаётган мамлакат ёки унинг муаллифлари билан боғланиши мумкин. Буюк Британияда яратилган вакцина одамларда хавотир уйғотган бўлса, ҳозир хитойники билан шундай вазият содир бўлмоқда.
“Спутник” вакцинасига талаб юқори, лекин фақат амалдорларгина у билан эмланадими, деган саволлар келиб чиқмоқда. Биз ижтимоий тармоқларда ўқиётганимиздек, вакцина альцгеймер касаллигига, хотиранинг сусайиши ва бўғимлардаги оғриқларга, умрнинг қисқаришига, яшаш потенциали пасайиши ва жисмоний заифлашувга, шунингдек эркак ва аёлларда бепуштликка олиб келиши қанчалик ҳақиқат?
Н.О.: — Кунига янги жиҳатлари “топиляпти”, санаб тугата олмаяпман. Дунёда ўртача, 10 дан 20 гача касалликларга қарши режали эмлаш амалга оширилади. Ўзбекистонда бу рақам 13 тани ташкил этади. Амалиётга охирги кириб келган вакцина билан ўсмир қизлар бачадон саратонига қарши эмланади. Бу орқали онкологик касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмишнинг олди олинади. Режали эмлаш йилига 4 миллионга яқин одамнинг ҳаётини сақлаб қолади. Агар эмлаш амалга оширилмаса, шунча инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин эди. Ҳозирги вакциналарнинг аксарияти эпидемиологик вазиятни таъминлаб беради.
Энтровируслар ҳақида эшитганмисиз? Агар эшитмаган бўлсангиз, бу болаларнинг ичагида касаллик чақирадиган вируслардир. Ҳар йили, ичкетар касаллигидан вафот этиш кўпайиб кетган бўларди. Вакциналар болаларнинг 30 фоизини ўлимдан сақлаб қолади. Гепатит Б га қарши эмлаш 20 йилдан бери амалга оширилади. Сўнгги йилларда бу касаллик деярли қайд этилмаяпти. 20 ёшгача болалар орасида цирроз, ассит, саратон ва жигар билан боғлиқ касалликлар йўқ. Бу эмлашнинг самараси.
Қ.Ш.: — Авваллари бормиди?
Н.О.: — Албатта, илгари, вирусли гепатит Б га қарши эмлаш амалиёти бўлмаганида йилига 100 минглаб янги касалликлар рўйхатга олинарди. Ҳозир йўқ бўлса ҳам Сариқ касал билан касалланган ва диспансер ҳисобида турадиган 2 миллионга яқин одам бор. Вирусли гепатит сабаб ногирон бўлиб қолганлар кам эмас. Ўзбекистонда ҳозир ишлатилаётган 3 турдаги вакциналар рекомбенант ҳисобланади. Вакциналар 4 хил усул билан тайёрланади: тирик микроорганизмлар, фаоллиги камайтирилган микроорганизмлар, ўлдирилган микроорганизмлар, ген модификацияланган (рекомбенант) усул. Биз 20 йилдан бери рекомбенант вакцинадан фойдаланамиз.
Ҳар битта эмлаш пункти ўзининг ҳудудидаги поликлиника билан боғланган, ҳар бирининг ўртасида транспорт воситалари қатнови йўлга қўйилган, алоҳида термосумкалар вакциналарни сифатли етказиб бериш мақсадида ташкил қилинган. Мабодо эмланувчилар кўп бўлса, ҳар битта ҳолатда изланувчилар ягона электрон базага киритилади ва ҳар бирининг паспорт маълумотлари тўлдириб борилади. Биринчи марта вакцинани супермаркетда қабул қилган бўлса, иккинчисини ҳудудидаги поликлиникада ёки бошқа муассасада олиши мумкин. Фамилия ва исмини ёзган заҳоти ўша инсоннинг шахсий маълумотлар базаси келиб чиқади. Биринчи эмлаш курсини қачон олгани, эмлашдан кейин қандай асоратлар кузатилгани, барча-барчаси базага киритилган бўлади. Икки ёки уч маротаба тўлиқ эмлаш курсини олиб бўлганидан сўнг, ана шу базадаги маълумотлар асосида унинг эмланганлиги тўғрисида сертификат берилади. Бу жараён ҳар томонлама тайёргарликдан ўтган, назоратга олинган ва ягона электрон тизим сифатида жорий қилинган.
Қ.Ш.: — Табиб – табиб эмас, бошидан ўтказган табиб, дейди халқимиз. Ўзим ҳам айнан бир йил аввал, июль ойида, сиз каби каронавирусга чалинганман. Қайси штамм билан касалланганим ҳақида аниқ маълумот йўқ. Лекин шифохонада ҳам даволандим. Менда 25 фоизлик пневмония ҳолати кузатилди. Оиламизда бошқалар ҳам касалланди ва ўз хоҳишим билан вакцина олиш эҳтиёжи туғилди.
Вакцина олиш ниятида ўз ҳудудимиздаги шифокорлар билан маслаҳатлашдим ва энг аввало ПЦР ва антитаначалар мавжуд ёки йўқлигини аниқлаш учун тестлар топширишимни маслаҳат беришди. Натижалари билан ҳозир танишдим. Ҳаммаси жойида. Шунинг учун сиз ҳам вакцина олишим кераклиги ҳақидаги таклифни бердингиз. Ҳолбуки, қон таркибида антитаначалар ва вирус мавжудлигини билмасдан кўр-кўрона вакцинация қилиниши, ёки уларга тест топширишни маслаҳат бераётган шифокорларга бир қанча саволлар келиб чиқиши, табиий. Чунки, иккита тест топшириш учун 500 000 сўмга яқин ҳаражат қилдим. Қолганларда ҳам шундай бўлиши мумкин-ку.
Н.О.: — Яхши савол, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дастлабки вакцинани фавқулодда ҳолатларда қўллаш мумкин, дея тавсия бераётган бир пайтда, одамлар вакцинани ишлаб чиқараётган ташкилотларнинг қайси аҳоли қатлами эмланиши мумкин эмас, деган фикри билан қизиқади. Шу пайтгача кимларни эмлаш мумкин бўлмаган: 18 ёшгача бўлган болаларни, ҳомиладор ва эмизикли аёллар, ОИВ инфекциясига чалинган шахслар, ауто иммун, яъни ўзининг ички аъзоларига қарши ўзи курашадиган касаллик эгалари, аллергик реакцияси бор беморлар ва бундай пайтда касалликка чалинган одамлар ҳамда улар билан мулоқотда бўлганларни эмлаш тавсия этилмайди. Мана, энди кейинги пайтларда чоп этилаётган мақолаларда ОИВ инфекциясига чалинганларни коронавирусга қарши эмлаш мумкинлиги ҳақида асословчи хабарлар тарқалди.
Аҳолининг бу қатламини эмлаш мумкин эмаслигининг сабаби, уларда бир монейлик бўлганлиги учун эмас, айнан вакциналарнинг клиник синовини ўтказиш жараёнида синалмаган, тасдиғини топмагани ва уларга акс таъсир қилиши эҳтимоли бор ёки йўқлиги ҳақида маълумотлар бўлмагани туфайли уларни эмлашдан тийиб турайлик, деган фикрлар илгари сурилган. Эндиликда ишончим комилки, кунлар келиб бу вакцина билан нафақат эмизикли балки ҳомиладор аёлларни ҳам эмлаш мумкин бўлади. Бунинг учун бизга асословчи ҳужжатлар ва айнан шу мақсадда ўтказилган тадқиқотларга етмаяпти, холос. Эмланиши мумкин бўлмаган аҳоли қатламларини келтириб ўтдик. Эмланиш учун эса, мана шу тоифаларга кирмасликнинг ўзи етарли ва ҳар қандай ҳолатда вакцина олиш мумкин.
Қ.Ш.: — Қайта касалланиш ортиб бораётган экан... Шунингдек, вакцина олиб касалликка чалинганлар ҳам йўқ эмас.
Н.О.: — Эшитдим, лекин статистик рақамларга асосланиб жавоб бераман. Апрель ойида давомида Ўзбекистонда 7000 та касаллик қайд этилган, уларнинг йигирма еттитаси қайтадан касалланган. Демак, яна вирусга чалиниш эҳтимоли бор эканда?! Баъзи бир одамлар ўзларига ўзлари ташхис қўйиб оляптилар. Вирус билан беш маротаба касалландим, дейдиганлар бор. Бу вазиятда беш марта таъм билмай қолганини сабаб қилиб кўрсатади. Ёки вирусга чалинганлар билан алоқада бўлганини ва уйида эҳтиёт чоралари кўрганини айтади. Қайта касалланиш эҳтимоли бор, албатта.
Серонегативлик вирусдан тузалган ёки вакцина билан эмланган фуқароларнинг 0,04 фоизини ташкил этади яъни ҳар 1000 нафар фуқаронинг 4 нафари шу тоифага киради. Уларда иммунитет ҳосил бўлмайди.
Иккинчи томондан, кеча эмланиб, бугун яна касал бўлаётганлар бор. Эмланиш тушунчаси шуки, вакцинация жараёнининг охирги босқичидан 1,5-2 ой ёки 4 ой ўтганидан сўнг, тўлиқ иммунитет ҳосил бўлади. Агар бугун эмланиб, эртага касал одам билан мулоқотда бўлсам, албатта, вирус юқтиришим, табиий. Бир марта эмланиш кафолат, дегани эмас.
Ҳозиргача тўлиқ эмланган 850 минг инсонларда қайта касалланганлар бўлмади. Бўлса ҳам 1000 тадан 4 та ҳолатда бўлиши мумкин, агар у серонегатив аҳоли қатламига кирса.
Қ.Ш.: — Нурмат ака, дунёда, албатта, ҳар бир соҳа қайсидир маънода коррупциялашган, лоббизмлашган ёки бизнесга айланган. Жумладан соғлиқни сақлаш ва тиббиёт тизими ҳам нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда шу рўйхатга киритилади. Бугун вакцинанинг одамлар орасига босим билан кириши ҳисобига сунъий касаллик кўпайиши кузатилмаяптими? Яна айнан куз ёки қишда эмас, балки июль ойида, вакциналарни сотиш ва сотиб олиш учун, уларни мамлакатга олиб кираётган одамларнинг чўнтагини қаппайтириш, дори бизнеси, тиббиётдаги лоббизм ва бизнеснинг тагига сув пуркаш учун эмасми?
Н.О.: — Дунёда уч миллиарддан кўпроқ одам эмланди. Аҳоли сони жуда кам давлатлар бор. Масалан Скандинавия мамлакатларида аҳоли сони кам ҳаёт тарзи эса, жуда юқори. Одамларнинг ўртача умр кўриши ҳам юқори даражада. Улар учун яшашдан бошқа гашт йўқ. Лекин ўша давлатларнинг аҳолиси ҳам эмланяпти-ку. Агар аҳолининг кўплиги сабабли аҳолини қириш ва камайтириш учун қилинган ҳаракат, дея ёмонроқ фараз қиладиган бўлсак ҳам, уларда бунга эҳтиёж йўқ. Ҳатто, шу даражадаки, ўз халқи қолиб бошқа бир халқларнинг муаммоларни ечиш учун пулларни сарфлаётган давлатлар бор. Тиббиёт – табиийки, доим бизнес бўлган. Ҳозир вакцинани қоралаш дорилари сотилиши учун фармацевтик компанияларнинг ҳаракати маҳсули бўлиши мумкин.
Агар вакцина ўлдирганида 3 миллиард одамдан ажралган бўлардик. Исроил 85 фоиз аҳолисини эмлади.
Дунё давлатлари эмлаш кўрсаткичи бўйича анча юқорида. Ўзбекистон Республикаси дунё ҳамжамиятида 300 000 доза вакцинаси билан қарийб 80 ўринда қайд этиляпти. Кўриниб турибдики, вакцинацияга, деярли эътибор бермаяпмиз. Жабр кўриши мумкин бўлганида ёки қандайдир салбий таъсири бўлганида, дунё ҳамжамияти тасдиқламас эди.
Қ.Ш.: — Қандли диабет ва бошқа турдош касалликларга чалинганлар вакцина олиши мумкинми? Бизда қанд касаллиги билан чалинган ва буйраги олиб ташланган беморлар кўп экан. Уларга тавсия этиладими?
Н.О.: — Қанд касаллиги билан чалинган одамларда қон қуйилиш эҳтимоли юқори. Майда қон томирларининг ёпилиб қолиши кузатилиши мумкин. Улар коронавирусга чалинса, сақлаб қолиш эҳтимоли камроқ. Бундай касаллиги бор одамлар хавф ости гуруҳига мансуб, деб топилган. Қандли диабетга чалинган беморларнинг эмланиши уларни ҳам вирусдан сақлаш демакдир.
Қ.Ш.: — Ҳиндистон вакцинаси қанчалик хавфли? Кўп давлатлар ундан воз кечмоқда.
Н.О.: — Кўпчилик ЖССТ вакциналарни рўйхатдан ўтказганми, деган савол билан мурожаат қилади. У бундай ташкилот эмас. ЖССТ у ёки бу вакциналар ҳақидаги тақдим этилган маълумотларни ўрганиш орқали фавқулодда ҳолатларда ишлатишга рухсат беради. Ташкилот Ҳиндистон ва Британия вакцинасига ҳам ушбу ҳуқуқни берган. Ўзбекистон-Хитой вакцинаси ҳам худди шундай. Хитойда бу вакцина билан 100 миллиондан кўпроқ аҳоли эмланган. Ҳиндистон билан боғлиқ қарама-қаршилик шуки, фармацевтика соҳасида иммунобиологик препаратлар тайёрлашда Ҳиндистон дунёда 4-ўринни эгаллайди. Сифат нуқтайи назаридан ҳам шундай. Ҳиндистон ўз вакциналарини, текинга етказиб беряпти. Ўзбекистон эҳтиёжининг 20 фоизини қондириш учун уларга буюртма берилган. Хитой ва Ҳиндистон вакциналарига кўпроқ ишониш тарафдориман. Бу давлатлар миллиардлаб аҳолисини сақлаб келяпти.
Қ.Ш.: — Биринчи марта Ўзбекистон, иккинчи марта Ҳиндистон вакцинаси билан эмланган фуқаролар мавжуд экан. Ҳаммаси компьютерлаштирилган бўлса ҳам, шундай ҳолат бўлиши мумкинми?
Н.О.: — Қайси вакцина билан эмланиш бошланса, шу билан давом эттирилиши керак.
Қ.Ш.: — Бу шифокорларнинг талабими ёки эҳтиёжга қарабми?
Н.О.: — Табиий суръатда шундай амалиёт ишлаб чиқилган. Биринчи марта эмлангани ҳақидаги маълумот, электрон рўйхатда туради. Агар бундай ҳолат содир бўлган бўлса, бу хато амалиёт ҳисобланади. Агар иккинчи босқичда вакцина тугаган бўлса, яхшиси кутиб турган маъқул.
Қ.Ш.: — Вакциналаш соҳасида олиб борилаётган ишлар кун келиб, қайси натижага етиб боради? Вакцина олмаган фуқароларга, кейинчалик чекловлар қўйиладими, масалан хорижга чиқа олмаслик?
Н.О.: — Эмланганлик тўғрисифаги гувоҳнома халқаро муносабатларга киритилгани йўқ. Бу қабул қилувчи давлатнинг ихтиёри. Ўзбекистондан чиқиш учун вакцина тўғрисида сертификат сўралмаса ҳам, қабул қилувчи давлат талаб қилиши мумкин. Ёки тескариси. Ўзбекистон бу борада бир нечта давлатлар билан шартномалар имзоламоқда, вақти келиб биздаги сертификат хорижда, тан олинади.
Қ.Ш.: — Ҳаётимизга янги атама — COVID-паспорт термини кириб келмоқда. Хорижий мамлакатга кетишдан аввал таклиф қилган томон COVID-паспортимиз бор-йўқлигини сўради. Демак, халқаро ҳамжамиятда бундай амалиёт ҳам пайдо бўлмоқда. Ўзимизда ҳам вакцина олган талабалар учун контракт тўловида 10 фоизлик чегирма бериляпти. Бу ўтмаган молни ўтказишнинг йўлими?
Н.О: — Тошкентда 8 тонналик ош дамланган пайтда, одамлар, бир умр ош кўрмагандек, қозоннинг ичига тушиб кетишига оз қолди. Назаримда, бунинг тескариси бўлиши керак. Хожибой Тожибоев айтганидек, сумалакни яратган одамга Нобель мукофотини бериш эмас, Нобелга сумалак бериш керак. Айтмоқчиманки, давлат томонидан бепул ташкил қилинган вакцинация жараёнлари фаол тарзда ўтиши керак.
Қ.Ш.: — Эмлашни мажбурий қилиш керак, деган гаплар урчиб қолган. Бу ҳақда сиз ҳам кўп гапиряпсиз...
Н.О.: — Бу ишни март ойида қилишимиз керак эди. Мажбурийлик эмас, эмлаш тадбирлари бошланишидан аввал, тарғиботни бошлашимиз керак эди. Давлат амалдорлари ҳам эмланяпти. Ўзбекистондан хорижга бориб эмланиб келаётган одамлар ҳам кўп. Тарғибот аввалроқ бошланганида, миллионлаб инсонларни эмлаб бўлардик. Одамлар касалликдан қўрқмай қўйди.
Қ.Ш.: — Амалдорлар вакцина олганларини яширишди. Балки саволлар ёмғирида қолишдан ўзларини олиб қочгандирлар.
Н.О.: — Асоссиз фикрларни одамлар орасида айланишига қаршилик қилмадик, ҳаракат суст бўлди. Ўзбекистонга олиб келинган вакциналар дозаси 7,5 миллиондан кўпроқ. Жамоа ва эмлаш пунктлари бор. Биз 18 ёшдан катта фуқароларнинг эмланишга иштиёқини кўришимиз керак. Амалдорлар эмланганларини кўз-кўз қилишдан истиҳола қилган бўлишлари мумкин. Мен эмланганимдан 15 кун ўтибгина бу ҳақида эълон қилганимга афсус қиламан. Иккинчисида расми билан эълон қилдим. Менинг эмланганим, қизиқ эмасдир, лекин вирусга қарши кураш олиб борган комиссиянинг аъзоси сифатида эмланганимнинг дастлабки куниёқ эълон қилганимда, рақамлар бугунгидан кўпроқ бўлиши мумкин эди.
Қ.Ш.: — Эмлаш мажбурий бўлиши мумкинми?
Н.О.: — Мажбурийлик эҳтимоли бор. Менга қўйиб берса, эртаданоқ мажбурий қилган бўлардим. Чунки, мен эмлангач, ўзим ва бошқаларга вирус юқишининг олдини олдим. Карантин чекловлари унутилди, вакцина олишдан бошқа чорамиз йўқ. Ҳукуматимиз бу масалага онгли равишда ёндашяпти.
Қ.Ш.: — Аҳолининг қанча қисми эмланса вирусдан қутиламиз?
Н.О.: — Агар касалланганларнинг норасмий сони 500 минг деб олсак, 60-70 фоиз фуқаролар эмланса, кўнглимизни хотиржам қилсак бўлади. 15 фоиз одам касалланиб, иммунитет ҳосил қилган бўлса, қолган 60 фоизига вакцина орқалии иммунитет беришимиз керак.
Қ.Ш.: — Эмлашни мажбурий қилган да
Н.О.: — Мажбурийлик эҳтимоли бор. Менга қўйиб берса, эртаданоқ мажбурий қилган бўлардим. Чунки, мен эмлангач, ўзим ва бошқаларга вирус юқишининг олдини олдим. Карантин чекловлари унутилди, вакцина олишдан бошқа чорамиз йўқ. Ҳукуматимиз бу масалага онгли равишда ёндашяпти.
Қ.Ш.: — Аҳолининг қанча қисми эмланса вирусдан қутиламиз?
Н.О.: — Агар касалланганларнинг норасмий сони 500 минг деб олсак, 60-70 фоиз фуқаролар эмланса, кўнглимизни хотиржам қилсак бўлади. 15 фоиз одам касалланиб, иммунитет ҳосил қилган бўлса, қолган 60 фоизига вакцина орқалии иммунитет беришимиз керак.
Қ.Ш.: — Эмлашни мажбурий қилган давлатларнинг барчасида ҳам вазият яхши эмас. Масалан Саудия Арабистони, Россия ёки қўшни Тожикистон ва Туркманистонда мажбурий эмлаш жараёнлари кетмоқда. Одамлар қочиб юришибди. Ўзбекистонда ҳам шундай ҳолат кузатилмаслигига кафолат йўқ.
Н.О.: — Чумчуқдан қўрқадиган бўлсак, тариқ экмаслигимиз керак. Тўғри резонанс сезилмаяпти, бироқ мажбурлашнинг ҳам усуллари кўп.
Қ.Ш.: — Ҳар ҳолда овқатга қўшиб бериш даражасига борилмаса керак…
Н.О.: — Йўқ, албатта.
Қ.Ш.: — Нурмат Отабековга ишонамиз, кўп мулоқотда бўлганмиз, касалликни оғир ўтказдингиз, вакцина олдингиз. Сизгаку ишонармиз. Лекин кўйлакнинг устидан эмлаётганларга қандай ишонайлик?
Н.О.: — Ўғлим телефонида мени суратга олиб: “Дада, сизни қаритиб кўрсатайми”, деб қолди.
Қ.Ш.: — Тарқаган расмлар фотошоп демоқчимисиз?
Н.О.: — Ҳозирги имкониятлардан келиб чиқиб, одамлар орасида ваҳималар кўтариш учун қилинган ишдир. Эмланаётган ва расмга олганлар бунинг одамларга қандай таъсир қилишини ўйлашмаган. Бу кимнингдир аҳмоқона ўйини. Ёлғон барибир бир кун фош бўлади. Очиғини айтсам, мен майкада бўлганим учун биринчи марта эмланган суратимни эълон қилолмадим. Бир-иккита одамлар бизга об-ҳаво бўлолмайди.
Қ.Ш.: — Республика махсус комиссияси аъзосисиз. Маҳаллий давлат органларида эмлаш учун мажбурият йўқми? Балки шунинг учун юқоридаги ҳолатлар содир бўлаётгандир.
Н.О.: — Касалликни енгиш учун эмланиш керак. Шу пайтга қадар эмлашга мажбуран олиб келинган одам ҳақида эшитмадим ва кўрмадим.
Н.О.: — Мажбурийлик эҳтимоли бор. Менга қўйиб берса, эртаданоқ мажбурий қилган бўлардим. Чунки, мен эмлангач, ўзим ва бошқаларга вирус юқишининг олдини олдим. Карантин чекловлари унутилди, вакцина олишдан бошқа чорамиз йўқ. Ҳукуматимиз бу масалага онгли равишда ёндашяпти.
Қ.Ш.: — Аҳолининг қанча қисми эмланса вирусдан қутиламиз?
Н.О.: — Агар касалланганларнинг норасмий сони 500 минг деб олсак, 60-70 фоиз фуқаролар эмланса, кўнглимизни хотиржам қилсак бўлади. 15 фоиз одам касалланиб, иммунитет ҳосил қилган бўлса, қолган 60 фоизига вакцина орқалии иммунитет беришимиз керак.
Қ.Ш.: — Эмлашни мажбурий қилган давлатларнинг барчасида ҳам вазият яхши эмас. Масалан Саудия Арабистони, Россия ёки қўшни Тожикистон ва Туркманистонда мажбурий эмлаш жараёнлари кетмоқда. Одамлар қочиб юришибди. Ўзбекистонда ҳам шундай ҳолат кузатилмаслигига кафолат йўқ.
Н.О.: — Чумчуқдан қўрқадиган бўлсак, тариқ экмаслигимиз керак. Тўғри резонанс сезилмаяпти, бироқ мажбурлашнинг ҳам усуллари кўп.
Қ.Ш.: — Ҳар ҳолда овқатга қўшиб бериш даражасига борилмаса керак…
Н.О.: — Йўқ, албатта.
Қ .Ш.:— Нурмат Отабековга ишонамиз, кўп мулоқотда бўлганмиз, касалликни оғир ўтказдингиз, вакцина олдингиз. Сизгаку ишонармиз. Лекин кўйлакнинг устидан эмлаётганларга қандай ишонайлик?
Н.О.: — Ўғлим телефонида мени суратга олиб: “Дада, сизни қаритиб кўрсатайми”, деб қолди.
Қ.Ш.: — Тарқаган расмлар фотошоп демоқчимисиз?
Н.О.: — Ҳозирги имкониятлардан келиб чиқиб, одамлар орасида ваҳималар кўтариш учун қилинган ишдир. Эмланаётган ва расмга олганлар бунинг одамларга қандай таъсир қилишини ўйлашмаган. Бу кимнингдир аҳмоқона ўйини. Ёлғон барибир бир кун фош бўлади. Очиғини айтсам, мен майкада бўлганим учун биринчи марта эмланган суратимни эълон қилолмадим. Бир-иккита одамлар бизга об-ҳаво бўлолмайди.
Қ.Ш.: — Республика махсус комиссияси аъзосисиз. Маҳаллий давлат органларида эмлаш учун мажбурият йўқми? Балки шунинг учун юқоридаги ҳолатлар содир бўлаётгандир.
Н.О.: — Касалликни енгиш учун эмланиш керак. Шу пайтга қадар эмлашга мажбуран олиб келинган одам ҳақида эшитмадим ва кўрмадим.
LiveБарчаси