Тейлор Свифт парадда ҳалок бўлган қиз учун 100 минг доллар ажратди

Маданият-санъат

image

Американинг Канзас-Сити шаҳридаги парадда отишма содир бўлди. Америка поп юлдузи Тейлор Свифт эса унда қурбон бўлган одамнинг оиласига 100 минг доллар хайрия қилди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди. 

Гап шундаки, шаҳарда Super Bowl совриндори Kanzas City Chiefs футбол жамоасига бағишланган парад бўлиб ўтган. Аммо парадда отишма бошланган. Оқибатда 21 киши яраланган, уларнинг ярмидан кўпи 16 ёшдан кичик болалар бўлган.  Шунингдек, қатнашчиларнинг катта қисми ҳаёти учун хавфли жароҳатлар олган. 

Хонанда Тейлор Свифт оммавий отишмада ҳалок бўлган Лиза Лопес-Гальваннинг оиласига 100 минг доллар хайрия қилди. Шунингдек, футбол жамоаси ўйинчиси Трэвис Келcе ҳам халок бўлганлар учун икки марта 50 минг доллар ажратди. 

Канзас шаҳар полицияси бошлиғи Стейси Грейвс отишманинг терроризм ёки маҳаллий зўравонлик экстремизми билан алоқаси йўқлигини билдирган. Унинг айтишича, ушбу иш юзасидан уч киши ҳибсга олинган.

Маълумот учун, Свифт йиллар давомида кўп марта хайрия қилган. Шу жумладан, 2020 йилда она шаҳри Нашвиллдаги торнадо оқибатларини бартараф этиш учун 1 миллион доллар ажратган. Бошқа сафар эса у экскурсияда ишлайдиган юк машинаси ҳайдовчилари жамоасига 5 миллион доллар атрофида бонуслар берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тейлор Свифт илк бор миллиардерлар рўйхатидан жой олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

отишма хайрия парад Тейлор Свифт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг