Тейлор Свифт Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

Маданият-санъат

image

Америкалик қўшиқчи Тейлор Свифтнинг "Eras tour" деб номланган гастрол саёҳати тарихдаги энг юқори даромад келтирган сафар сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда ташкилот сайтида маълум қилинди.

Тейлор Свифтнинг гастролидан тушган даромад 1 миллиард доллардан ортиқ бўлиб, у Элтон Жоннинг олдинги рекордини (939 миллион доллар) ортда қолдирган. Тейлор Свифтнинг бу саёҳати 2023 йилнинг март ойида бошланган ва 2024 йил декабрь ойигача давом этади. Свифтнинг бу концерт гастроли Бейонсенинг иккита жаҳон гастролларидан икки баробар кўп даромад келтирган.

29 июль куни қўшиқчининг мухлислари унинг Сиэтлдаги концертида рекорд даражадаги сейсмик фаолликни келтириб чиқарган. Бу 2,3 магнитудали зилзила билан тенглаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ америкалик поп юлдузи Тейлор Свифт Россия Президенти Владимир Путин, Хитой Раиси Си Цзиньпин ва Буюк Британия Қироли Чарльз III ни ортда қолдириб, “Time” журнали томонидан “Йил одами” деб топилган эди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Гиннеснинг рекордлар китоби Тейлор Свифт Eras tour

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made