Терговга чақирилган Порошенко Украинадан “қуён бўлди”

Олам

image

Украинанинг собиқ Президенти Пётр Порошенко, Давлат тергов бюроси (ДТБ) ўзини мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикалари ҳудудидан кўмир етказиб бериш иши бўйича сўроққа чақирув қоғозини топширишга ҳаракат қилганда мамлакатни тарк этди. Порошенко кеча, 17 декабрь куни мамлакатни тарк этганини у раҳбарлик қилаётган “Европа бирдамлиги” партияси матбуот хизмати тасдиқлади.

ДТБга кўра, Порошенко Олий Рада биноси ёнида унга чақирув қоғозини топширишга уринишларига эътибор бермай, “номаълум томонга кетган”.

Ушбу иш Украина Жиноят кодексининг 258-3-моддасининг 1-қисми ("террористик ташкилот тузиш"), 258-5-моддасининг 1 ва 3-қисми ("Терроризмни молиялаштириш) ва 111-моддасининг 1-қисми (Давлатга хиёнат) бўйича кўриб чиқиляпти.

Порошенко партияси сиёсатчи “олдиндан режалаштирилган дипломатик сафари учун Туркия ва Польшага жўнаб кетганини” таъкидламоқда. Шундай қилиб, 18-19 декабрь кунлари у Туркияда бир қатор учрашувлар ўтказади дейилади “Европа бирдамлиги” эълон қилинган постда.

Кейинроқ, 20-21 декабрь кунлари Порошенко Польшада “Россия – Украина – НАТО: шарқий қанотда кескинликнинг кучайиши” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этади”, дея ишонтирмоқда партия. 

Бундан ташқари, Порошенко Украинага тинчлик ва хавфсизликка таҳдидларга қарши курашишда ёрдам бериш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш доирасида парламент ва сиёсий доиралар вакиллари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Пётр Порошенко

Баҳолаганлар

416

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг