Кремль Зеленский ва Порошенко нима учун қидирилаётганини изоҳлади
Олам
−
06 Май
11808“Терговчиларимизда Киев режимининг жиноятлари ҳақида етарлича далиллар бор”. Бу ҳақда Кремль воизи Дмитрий Песков Украина Президенти Владимир Зеленский ва мамлакат собиқ раҳбари Пётр Порошенконинг қидирувга берилиши ҳақидаги нутқида айтиб ўтди.
“Бўлимларимиз ўз зиммасига олган ишни қилмоқда. Терговчиларимиз Киев режимининг жиноятлари ҳақида жуда кўп маълумот тўплаяпти. Ҳозирча бошқа айтадиган гапим йўқ”, деган Песков журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, Россия Ички ишлар вазирлиги Украина Президенти Владимир Зеленский ҳамда мамлакатнинг собиқ раҳбари Пётр Порошенкони жиноий айбловлар бўйича қидирувга берганди. Қизиқ томони, уларнинг айнан қайси моддалар билан айбланаётгани қайд этилмаган. Фақат Зеленский ва Порошенко ҳақида маълумотлар келтирилган холос.
LiveБарчаси