Порошенко ўзига қучоқ очган Путинга жавоб қайтарди
Олам
−
08 Февраль 2022
21462Украинанинг собиқ Президенти, Олий Рада депутати Пётр Порошенко Россия етакчиси Владимир Путиннинг унга “гуманитар сабабларга кўра” бошпана бериши ҳақидаги баёнотига изоҳ бериб, Киев буни “ўзи ҳал қилишига” ишонтирди.
Украинанинг собиқ Президенти ўзининг жиноий жавобгарликка тортилишини мамлакатнинг амалдаги раҳбари Владимир Зеленскийнинг “Путинга тайёрлаган совға”си деб таърифлаган. Порошенко унинг иши билан шуғулланаётган амалдаги давлат раҳбари ва ҳуқуқ-тартибот идораларини Россияда таҳдидига қарши Украина ҳимояси учун кўпроқ эътибор қаратишга чақирган.
“Ва Владимир Владимирович охир-оқибат буни Украинада ўзимиз ҳал қилишимизни тушуниши керак”, деб ёзади Порошенко.
Тергов маълумотларига кўра, давлат раҳбари сифатида Порошенко Россия ҳамда ўз-ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск ва Донецк халқ республикалари расмийлари билан тил бириктириб, Донбассдан Украинага кўмир экспорт қилиш схемасини ташкил қилган. Собиқ Президент 2014-2015 йилларда Донбассдан кўмир етказиб бериш бўйича жиноий ишда айбланувчи ҳисобланади. Унга Украина Жиноят кодексининг “Терроризмни молиялаштириш”, “Давлатга хиёнат” ва “Террорчи ташкилот тузиш” моддалари бўйича иш қўзғатилган. Терговчиларнинг таъкидлашича, Украинага жами 1,5 миллиард гривен (4 миллиард рубль) миқдорида кўмир ташилган.
Собиқ Президент билан бирга “кўмир” ишида Виктор Медведчук, Украинанинг “Ҳаёт учун мухолифат платформаси” партияси сиёсий кенгаши раҳбари, тадбиркор Сергей Кузяра ва собиқ Энергетика вазири Владимир Демчишин ҳам айбланмоқда.
Аввалроқ, Путин зарурат туғилса, Порошенкога сиёсий бошпана беришга тайёрлиги ҳақида маълум қилганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15