Терактдан сўнг Раисий Кирмонга борди
World
−
05 January 2024 6450 1 minute
Эрон Президенти Иброҳим Раисий терактлар содир этилган Кирмон шаҳрига ташриф буюрди.
У шаҳар хавфсизлик идоралари раҳбарлари ва жабрланган фуқаролар билан учрашган. Бу ҳақда “Fars News Agency” маълум қилди.
Билдирилишича, Раисий шаҳар хавфсизлик идоралари раҳбарияти билан Кирмон шаҳрида Голзар-Шахадае шаҳарчасига олиб борувчи йўлда содир этилган теракт бўйича учрашув ўтказган ва "Пайғамбар" шифохонасида теракт оқибатида жабрланганлар аҳволидан хабар олган.

Эслатиб ўтамиз, Эрондаги портлашлар ИШИДнинг худкуш-террорчилар томонидан фаоллаштирилгани эълон қилинган эди.
Live
All
Andijonda Labo Malibu-2 bilan to'qnashdi
26 October
Indoneziyada havo sifati keskin yomonlashdi
26 October