Раисийнинг онаси Пезешкиёнга муҳим тавсия берди (видео)
Олам
−
08 Май 8683 1 дақиқа
Эроннинг марҳум президенти Иброҳим Раисийнинг онаси Президент Масъуд Пезешкиёнга вертолётларга чиқмасликни тавсия қилди. Бу ҳақда “Iran International” хабар берди.
Разавий зиёратгоҳини зиёрат қилиш ва қурултойда иштирок этиш учун Машҳад шаҳрига ташриф буюрган Президент Раисийнинг онасини кўришга борган. Собиқ давлат раҳбарининг онаси унга вертолётга чиқмасликни маслаҳат берган.
Раисин ўтган йилнинг май ойида ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён билан бирга Озарбайжондан қайтаётганда вертолёт ҳалокатида ҳалок бўлган. Бунинг сабаби ҳали ҳам номаълум, расмийлар ёмон об-ҳавони сабаб қилиб кўрсатган.
“The New York Times” нашрига кўра, вертолёт ҳалокати “халқаро муносабатларнинг нозик бир палласида” АҚШ ва Эрон расмийлари ўртасида Яқин Шарқдаги йирик можаро хавфини камайтириш бўйича билвосита музокаралардан бир неча кун ўтиб содир бўлди.
Баъзилар Раисийнинг ўлимига Америка сабабчилигини айтса, бошқалар бу мамлакат ичидаги кучларнинг иши эканини тахмин қилганди. Яна бир версияга кўра, президентнинг ўлими Эроннинг Исроилга охирги ойлардаги ҳужумига жавобан уюштирилган. Қизиғи, уларнинг орасида Раисийнинг ўлимига ростдан ҳам, ёмон об-ҳаво шароити сабаб бўлганига ишонадиганлар ҳам бор.