Теракт қурбонлари сони яна ошди
Олам
−
23 Март
13023Москва вилоятидаги “Крокус Сити Ҳолл” да содир этилган теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 115 кишига етди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
“Крокус Сити Ҳолл” концерт залидаги теракт содир бўлган жойда, фавқулодда хизматлар вайроналарни тозалаш вақтида яна кўп жасадлар топилган. Шу тариқа, ҳозирда ҳалок бўлганлар сони 115 кишини ташкил этмоқда”, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Тергов қўмитаси қидирув ишлари давом этаётганини қўшимча қилди.
Маълумотларга кўра, одамлар ўқ жароҳатлари ва ёниш маҳсулотларидан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлган. Тергов қўмитаси ҳалок бўлганлар орасида болалар бор-йўқлигини очиқламаган. Аввалроқ 3 нафар бола ҳалок бўлгани айтилганди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 март куни кечаси Москва яқинидаги Красногорскдаги “Крокус Сити Ҳолл” концерт залида номаълум шахслар отишма бошлади, бинода портлаш содир бўлди ва ёнғин чиқди.
Бинонинг учдан бир қисми ёниб кетган, атрофни қуюқ қора тутун қоплаган. Ўт ўчирувчилар одамларни том орқали олиб чиқишга муваффақ бўлган ва 100 га яқин одам эвакуация қилинган.
Россия Федерацияси Тергов қўмитаси теракт юзасидан жиноий иш қўзғатди. Россия Фидерал Хавфсизлик Хизмати (ФХХ) директори Александр Бортников Россия Президенти Владимир Путинга 11 киши ҳибсга олинганини очиқлади.
Украина Президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Украинанинг Москва яқинидаги “Крокус Сити Ҳолл”даги терактга алоқаси йўқлигини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев теракт муносабати билан Президент Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги терактни қоралади. Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси теракт оқибатида жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар борлиги ҳақида маълумот келиб тушмаганини билдирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь