Украина тунда Москвани бомбалади. Қурбонлар бор
World
−
11:41 3312 2 minutes
Россиянинг Москва вилоятига тунда Украина Қуролли кучларининг дронлари ҳужум қилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 6 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Москва вилояти губернатори Андрей Воробьёв маълум қилди.
Қайд этилишича, тунда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва радиоэлектрон кураш воситалари Москва вилояти ҳудудида 185 та дронни уриб туширган. Ҳужум вилоятнинг 16 та округига уюштирилган.
Ҳужум оқибатида дастлаб 20 ёшли Радумля қишлоғи фуқароси ҳаёт учун хавфли жароҳатлар олиб, ҳалок бўлган. Кейинчалик Домодедово округининг Барибино ҳудудида вайрон бўлган уй вайроналари остида 71 ёшли эркакнинг жасади топилган.
Шунингдек, 6 киши жароҳатланган. Истрада 2 нафар фуқаро шифохонага ётқизилган, улардан бирига жарроҳлик амалиёти ўтказилиши керак. Покровское қишлоғида яшовчи яна 1 киши металл парчасидан олган жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган. Домодедово округидаги Ляхово қишлоғида 3 кишига шифокорлар ёрдами керак бўлган, бироқ улар шифохонага ётишдан бош тортган.
Ҳужум оқибатида фуқаролик инфратузилмасига ҳам зарар етган. Истрада 10 та уй, хўжалик иншоотлари ва 2 та автомобиль шикастланган. Покровскоеда уйнинг фасади ва ойналари зарар кўрган.
Бундан ташқари, Лобаново қишлоғидаги хонадонда ёнғин чиққан, Барибинода эса яна бир уй вайрон бўлган. Ҳозир у ерда қутқарувчилар ишламоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 октябрга ўтар кечаси Россия қўшинлари Харьков шаҳрининг Индустриалний туманига “Бандероль” ракеталари билан 2 марта зарба берганди. Ҳужум оқибатида 1 киши ҳалок бўлган, 6 киши яраланган.