“Крокус”да жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар борми?
Жамият
−
23 Март
26088“Крокус Сити холл”даги теракт оқибатида ҳозирча жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушмаган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси маълум қилди.
"Айни дамда элчихона ҳуқуқ-тартибот идоралари билан яқин алоқада бўлиб турибди", дейилади хабарда.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлимининг колл-маркази: +7 499 238-36-20; +7-499 230-00-76. Электрон почта манзиллари: uzkorus@mail.ru.
Эслатиб ўтамиз, ававлроқ Москвада теракт бошлангани ва қурбонлар сони ортиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик. Шундан сўнг Ўзбекистон Респуликаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россиялик мавқедоши Владимир Путинга таъзия йўллади. Ўзбекистон ТИВ Москвада содир этилган терактни қоралади.
LiveБарчаси