Ўзбекистон ТИВ Москвада содир этилган терактни қоралади
Жамият
−
23 Март 2024 9678 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Москва шаҳридаги “Крокус Сити” концерт залида содир этилган терактни кескин қоралади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
"Терроризмни оқлаб бўлмайди, биз бегуноҳ фуқароларга нисбатан бундай зўравонликни бир овоздан рад этишга чақирамиз. Ҳалок бўлганларнинг барча оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлигимизни билдирамиз", дейилади Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Россиялик мавқедоши Владимир Путинга таъзия йўллагани ҳақида хабар берган эдик.
Live
Барчаси
Туркиядаги конда портлаш юз берди
23 Октябрь