Теннис. “Australian open”нинг дастлабки кунида нималар бўлди?
Спорт
−
18 Январь 2022
2044Кеча, 17 январь куни Мельбурнда (Австралия) теннис бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи илк турнир – “Australian open” старт олди.
2021 йилги мусобақа финалчиси Даниил Медведев кутилганидек, швейцариялик Генри Лааксоненни мағлуб этиб 2-даврага йўл олди – 6:1, 6:4, 7:6. Жокович Австралиядан депорт қилингани сабабли Медведов мусобақада 1-рақамли теннисчи ҳисобланади. У айни дамда ATP рейтингида 2-ўринни эгаллаб турибди.
Яна бир россиялик ракетка устаси Андрей Рублёв италиялик Жанлука Мажер устидан 6:3, 6:2, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Аёллар ўртасида биринчи рақам остида таснифланган австралиялик теннисчи Эшли Барти (WТА 1-ўрин) саралаш орқали асосий тўрга чиққан украиналик Лесья Цуренкони 6:0, 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, иккинчи босқичга йўл олди. Беллашув атиги 54 дақиқа давом этди. Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси учинчи босқичга чиқиш учун италиялик Лусия Бронзетти билан баҳс олиб боради.
2021 йилги “US Оpen” финалчиси Лейла Фернандес (WТА 24-ўрин) эса кутилмаганда мезбон теннисчи Маддисон Инглисгв (133-рақам) 4:6, 2:6 ҳисобида мағлуб бўлди. 1 соат 23 дақиқа давом этган беллашув Инглиснинг ғалабаси билан якунланди.
Шунингдек, эстониялик 26 ёшли Анетте Контавейт (WТА 7-ўрин) ва чехиялик Катержина Синяковага (WТА 47-ўрин) қарши кортга чиқиб 6:2, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, Австралия очиқ чемпионатининг амалдаги ғолиби япониялик Наоми Осака ҳисобланади. Ўтган йилги финалда у америкалик Женнифер Брейдини 6:4, 6:2 ҳисобида мағлуб этганди.
LiveБарчаси