“Australian open-2022”. Надаль 1/8 финалга йўл олди 

Спорт

image

Бугун, 21 январь куни теннис бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирларнинг 20 карра ғолиби Рафаэль Надаль Австралия Очиқ чемпионатида 28-рақам остида иштирок этган россиялик теннисчи Карен Хачановни мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди. Беллашув 2 соат 50 дақиқа давом этди ва 6:3, 6:2, 3:6, 6:1 ҳисобида испаниялик теннисчи фойдасига ҳал бўлди. 

Эндиликда, Надаль чорак финалга чиқиш учун Аслан Карацев (Россия, 18) ва Адриан Маннарино (Франция) дуэли ғолибига қарши кортга чиқади. 

Турнир жорий йилнинг 30 январь куни якунланади. Яккалик баҳсларида ғалаба қозонган спортчи 2,2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти ва 2000 рейтинг очкосига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Австралия очиқ чемпионатининг амалдаги ғолиби дунёнинг биринчи ракеткаси, сербиялик Новак Жокович ҳисобланади. У ўтган йилги финалда россиялик Даниил Медведевни 7:5, 6:2, 6:2 ҳисобида мағлуб этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Надаль Australian open Хачанов

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

2.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг