BBC текшируви: Жоковичнинг ҳужжатлари сохта бўлиб чиқди

Спорт

image

ВВС нашри дунёнинг биринчи рақамли ракетка устаси, сербиялик теннисчи Новак Жоковичнинг 2021 йил декабр ойида Австралиядаги “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнир олдидан коронавирусга қарши топширган тест синови натижалари бўйича текширув ўтказди.

Нашр журналистлари бошқа йирик оммавий ахборот воситаларининг тезисларини тасдиқлади ва эҳтимолий сохталаштиришга ишора қилди. ВВC’нинг барча ҳисоботлари Сербия соғлиқни сақлаш тизимидаги мусбат тест манфийсидан кўра узоқроқ серия рақамига эга эканлигига асосланди.

Ушбу маълумотларга таяниб, Жоковичнинг сертификати ушбу кетма-кетликдан ташқарида эканлиги маълум бўлди. Қолаверса, бу фақат сербиялик теннисчида кузатилди. Шунингдек, Жоковичнинг икки тест намуналари ҳам кўриб чиқилган ва мусбат натижа ҳужжатларда кўрсатилганидан кечроқ, деган қарорга келинган.

Эслатиб ўтамиз, Жокович Австралия очиқ чемпионатида иштирок эта олмаганди. Спортчи мавсумдаги илк “Катта Дубулға” турнирида иштирок этиш учун Австралияга учиб келган, бироқ унинг визаси бекор қилинган ва кейин мамлакатдан депорт бўлган эди.

Маҳаллий ҳокимият Жоковичнинг коронавирусга қарши эмланмасликка имкон берган тиббий имтиёзлари туфайли визани бекор қилишга қарор қилди. Австралия томони Новакда эмланмаслик учун етарли тиббий асослар йўқ, деб ҳисоблади. Новак бу иш юзасидан судга мурожаат қилди, лекин мағлуб бўлди.

Маълумот учун, жорий йилги Австралия очиқ чемпионати финалида испаниялик Рафаэль Надаль ва россиялик Даниил Медведев ўзаро баҳс олиб боради
 


Мақола муаллифи

Теглар

Австралия Новак Жокович Рафаэль Надаль Даниил Медведев АО-2021

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made