Темур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи бўлади

Спорт

image

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини Олимпиадага олиб чиққан мутахассис Темур Кападзе миллий терма жамаа мураббийига айланади. Бу хақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Манбага кўра, Кападзе истеъфога чиқарилган Сречко Катанецнинг ўрнини тўлдиради. Мутахассис Қатардаги йиғинга бошчилик қилиш учун Доҳага учиб кетиши режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, Темур Кападзе Ўзбекистон U-23 терма жамоасини Париж-2024 Олимпиадасига олиб чиққан. Шунингдек, у мазкур жамоа билан Осиё кубоги кумуш медалини қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, соғлигидаги муаммолар сабаб Сречко Катанец Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлигидан кетгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Темур Кападзе Ўзбекистон U-23

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг