TBC Bank ва Элдор Шомуродов замонавий ўзбек футболида янги ҳамкорликни бошлади
Бизнес
−
11 Декабрь 1518 2 дақиқа
Ўзбекистоннинг энг йирик рақамли банкларидан бири бўлган TBC Bank футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов билан янги ҳамкорлик лойиҳасини эълон қилди. Спортчи бренд дўсти сифатида болалар ва ўсмирлар орасида футболни ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга ҳисса қўшади.
Салоҳиятли йўналишлар қаторида – қўшма спорт дастурлари ва тадбирлари, медиа-лойиҳалар, шунингдек футболни болалар, оилалар ва мамлакатнинг турли ҳудудлари аҳолиси учун янада оммабоп қилишга хизмат қиладиган ташаббуслар мавжуд.

“Элдор – бутун Ўзбекистон бўйлаб миллионлаб ёшлар учун илҳом манбаи ва биз шунчаки ҳамкорлик эмас, балки ҳақиқий дўстлик ҳақида эълон қилишдан мамнунмиз. Биз ҳамкорлик имкониятларини узоқ вақт ўрганиб чиқдик ва кучларимизни бирлаштиришга қарор қилдик, чунки қадриятларимиз ва узоқ муддатли мақсадларимиз бир-бирига тўлиқ мос келади. Биргаликда биз ёшлар учун кўпроқ имкониятлар яратамиз, уларнинг нафақат спортчи, балки шахс сифатида ривожланиши ва ўсишини қўллаб-қувватлаймиз”, деди “TBC Uzbekistan” бош директори Ника Курдиани.
Шомуродов ва TBC Bank биргаликда профессионал футболчи бўлишни орзу қилаётган минглаб ўсмирларни илҳомлантиради. Қўшма машғулотлар, маҳорат дарслари, турнирларда иштирок этиш ва футболчи ҳақидаги ҳужжатли ҳикоя бўлажак чемпионлар учун кучли туртки бўлади.


“TBC Bank билан ҳамкорлигимиз болаларга майдон ва спорт жиҳозларидан кўра кўпроқ нарсани – яъни маҳалладаги истеъдодлар жаҳон даражасидаги футболчиларга айланиши мумкинлигига ишонч уйғотишни мақсад қилган. Стандарт реклама фаолиятидан ташқари, бизни умумий мақсад – ёш ўйинчилар учун узоқ муддатли манфаат бирлаштирди. Бу мен учун ҳамкорлик қарорини қабул қилишда ҳал қилувчи омил бўлди. Ишончим комилки, биргаликда Ўзбекистон ёшлари келажагига муносиб ҳисса қўша оламиз”, деди Элдор Шомуродов.
TBC Bank билан ҳамкорлик шартномасини имзолаш учун Италиянинг “Roma” (Associazione Sportiva Roma) клуби собиқ ҳужумчиси ва “Istanbul Başakşehir Futbol Kulübü”да ижара асосида тўп сураётган футболчи бир неча кунга Тошкентга келди.
Ушбу репортажни тўлиқ шаклда юқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube-каналида томоша қилишингиз мумкин.
Youtube I Instagram I Facebook I App Store
Реклама ҳуқуқи асосида