Таваккал Қодировнинг 100 йиллиги UNESCO томонидан халқаро даражада нишонланади
Маданият-санъат
−
16 Декабрь 2898 1 дақиқа
UNESCO томонидан 2026–2027-йилларда нишонланадиган халқаро юбилейлар рўйхатига Таваккал Қодиров таваллудининг 100 йиллиги расман киритилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Таваккал Қодиров таваллудининг 100 йиллигини 2026–2027 йилларда UNESCO доирасида нишонланадиган халқаро юбилейларга рўйхатига қўшиш бўйича Ўзбекистоннинг (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия ва Туркманистон қўллаб-қувватлови билан) таклифи Самарқанд шаҳрида ўтказилган UNESCO Бош конференциясининг 43-сессиясида маъқулланган эди.
Бетакрор истеъдод соҳиби Таваккал Қодиров 1926 йилнинг 10 июнида Фарғона вилоятининг Қува туманидаги Султонобод қишлоғида таваллуд топган.
1989 йилда ўзбек қўшиқчилик санъатини ривожлантиришга қўшган катта хизматлари учун унга “Ўзбекистон халқ артисти” унвони берилган. Таваккал Қодиров фаолияти давомида Фарғона давлат филармониясига кўп йиллар раҳбарлик қилиб келган. У ўз қўшиқлари билан Марказий Осиёга катта шуҳрат қозонган. Юздан зиёд кўшиқлари ўзбек санъатининг олтин фондидан жой олган.
Ҳофиз эрон, ҳинд, арман, озарбайжон, уйғур, араб каби жаҳон халқларининг кўп тилларида қўшиқлар яратган.
Live
Барчаси