Татаристон Раиси Нукусга келди

Жамият

image

Кеча, 6 ноябрь куни кечқурун Татаристон Раиси Рустам Минниханов Қорақалпоғистонга келди. Бу ҳақда "Татар-информ" хабар берди.

Рустам Миннихановни Нукус халқаро аэропортида Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбой Ўринбаев ва Вазирлар Кенгаши раиси Фарҳод Эрманов кутиб олган.

Қайд этилишича, бугун, 7 ноябрь куни Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси қатор корхоналарга ташриф буюради. Шунингдек, Қорақалпоғистон раҳбарияти билан ишчи учрашув бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россияга сафарини Татаристондан бошлаганди. У Қозон шаҳридаги “Казань Экспо” марказида очилган Татаристон саноат салоҳияти кўргазмасига борган, Татаристон Раиси Рустам Минниханов билан учрашувлар ўтказган ҳамда Қозоннинг энг қадимги қисми – UNESCO'нинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Қозондаги Кремлга бориб, Қул Шариф масжидида бўлган эди


Мақола муаллифи

Теглар

Нукус Қорақалпоғистон Рустам Минниханов Татаристон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made