Татьяна Каримованинг суди номаълум муддатга қолдирилди

Жамият

image

Бугун, 26 июнь куни Яккасарой туманлараро судида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримовага нисбатан кўриб чиқилиши керак бўлган фуқаролик иши номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'га Олий суд матбуот хизмати котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Маълум қилинишича, 26 июнь куни бўлиб ўтиши керак бўлган суд мажлиси тегишли ҳужжатлар етишмаганлиги ва тўплаш ишлари амалга оширилаётгани сабабли номаълум муддатга кечиктирилган.

Шунингдек, суд жавобгар тараф (Татьяна  Каримова) ва даъвогар Пётр Каримовнинг расмий вакилининг аризасига кўра, ёпиқ кўрилиши қаноатлантирилган. 

Маълумот учун, даъво предмети сифатида ворислик ҳуқуқидан келиб чиққан низо экани кўрсатилган. Унда даъвогар Ислом Каримовнинг биринчи турмушидан бўлган ўғли Пётр Каримов ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Россиянинг Красногорск шаҳрида хотинини калтаклаганликда гумонланиб, ушланган Пётр Каримов мерос бўйича судда иштирок этиш учун Ўзбекистонга келмоқчилиги айтилган эди.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Татьяна Каримова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made