Ислом Каримовнинг ўғли Россияда ушланди
3-саҳифа
−
16 Май 2023
79442Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Каримов Россиянинг Красногорск шаҳрида хотинини калтаклаганликда гумонланиб, ушланди. Бу ҳақда бугун, 16 май куни “Известия” нашри хабар берди.
Айтилишича, воқеа Подмосковний булваридаги кўп қаватли уйда содир бўлган. Пётр Каримов рафиқаси Юлия Сметанкина билан жанжал пайтида уни бир неча марта урган. Шундан сўнг уларнинг қўшнилари милицияга қўнғироқ қилган ва милиция Каримовни сўроқ қилиш учун бўлимга олиб кетган. Ҳозирда Пётр Каримов озодликда, бироқ у ҳали ҳам гумондор мақомида қолмоқда.
Манбага кўра, Юлия олган жароҳатларидан сўнг шифохонага ётқизилган. Касалхонада унга қорин бўшлиғининг тўмтоқ жароҳати, мия чайқалиши ва қон кетиши ташхиси қўйилган. Полиция воқеа юзасидан тергов олиб бормоқда.
Маълумот учун, Пётр Каримов Исламович Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг Наталья Кучми билан биринчи турмушидан ўғли экани айтилади.