Татьяна Каримова Биринчи Президент қабрини зиёрат қилди
Жамият
−
02 Сентябрь
10480Ўзбекистоннинг собиқ биринчи хоними Татьяна Каримова Биринчи Президент Ислом Каримовнинг хотирасини ёд этди. Бу ҳақда у Instagram’даги саҳифасида пост қолдирди.
Татьяна Каримова ўз саҳифасида Биринчи Президентнинг қабрига гул қўяётгани акс этган расмни жойлаган ва қуйидагича изоҳ қолдирган:
“Оллоҳ таолодан раҳматли Биринчи Президентимизнинг Ватан озодлиги, юрт тинчлиги, миллий ва диний қадриятларимизни тиклаш ва эл фаровонлиги йулидаги солиҳ амалларини қабул айлашини ва охиратларини обод қилишини сўраймиз. Жойингиз жаннатда бўлсин. Қалбимизда абадий яшайсиз...” деб ёзган Каримова.
26 август куни Самарқандга ташрифи чоғида Президент Шавкат Мирзиёев Ҳазрати Ҳизр мажмуасида ҳам бўлиб, мамлакатнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасига гул қўйганди. Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилганди.
Маълумот учун, Ислом Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрь куни оғир хасталик сабаб 78 ёшида вафот этган эди. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан мазкур сана Ислом Каримовни хотирлаш куни, дея эълон қилинган. Президентнинг 2017 йил 25 январдаги қарорига мувофиқ, Биринчи Президент хотирасини абадийлаштириш бўйича ишлар қилинган. Мамлакатдаги йирик мажмуалар, шаҳарлардаги марказий кўчаларга Ислом Каримов номи берилган. Тошкентда Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил қилиниб, Самарқандда мақбара барпо этилган эди.
LiveБарчаси