Татьяна Каримова коронавирусга чалиндими?
Жамият
−
17 Июль 2020
66565Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова коронавирусга чалингани ҳақида хабарлар тарқалди.
Гап-сўзларнинг асосли ёки аксинча эканини билиш учун Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси билан боғландик. Татьяна Акбаровна Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ва фонд васийлик кенгаши аъзоси ҳисобланади.
Жамғарма вакилининг сўзларига кўра, Татьяна Акбаровнанинг саломатлиги жойида. Унинг коронавирусга чалингани ҳақидаги хабарлар асоссиз.
“Татьяна Каримова бугунги кунда Биринчи Президентимиз номларини абадийлаштиришга алоқадор ишлар билан бандлар. Карантин даврида ишни масофадан олиб боряптилар”, дейди ёдгорлик мажмуаси вакили.
Маълум бўлишича, 71 ёшли Татьяна Каримова ҳозирда Тошкентдаги уйида яшаяпти. Фонд ёки мажмуа билан алоқадор муҳим ишлар бўлса, Татьяна Каримова билан учрашиш имконияти ҳам бор.