“Tashkent City”даги боғ сотилади
Жамият
−
16 Октябрь 2021
9756“Tashkent City” халқаро ишбилармонлик маркази Маъмурий кенгашининг тегишли қарорига мувофиқ, ҳудуддаги дам олиш ва истироҳат боғини баҳоланган қийматда очиқ танлов савдолари орқали сотиш режалаштирилган. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.
Давлат тендер комиссиясининг тегишли қарорига асосан объектни хусусийлаштириш ва ундан келгусида фойдаланиш бўйича “Мастер план” ишлаб чиқиш учун профессионал ташкилотни жалб этиш белгиланган.
Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинчалик – Буюртмачи) “Tashkent City” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги замонавий дам олиш ва истироҳат боғини келгусида хусусийлаштириш ва ундан келгусида фойдаланиш талаблари, шунингдек хусусийлаштириш шартлари ва шакллари бўйича “Мастер план” ишлаб чиқиш учун профессионал ташкилот танлаб олиш юзасидан танлов эълон қилади.
Қайд этилишича, “Мастер план”даги объектни хусусийлаштириш ва ундан келгусида фойдаланиш бўйича таклиф этиладиган тартиб ва талаблар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги, шунингдек объектнинг соҳа ҳамда индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилиши лозим.
“Профессионал ташкилот “Мастер план”ни ишлаб чиқади, у бўйича барча зарурий хизматларни кўрсатади. Буюртмачи ушбу эълон билан профессионал ташкилот ва “Мастер план”га қўйиладиган дастлабки талабларни, шунингдек унинг таклифининг тузилишини ҳамда тегишли тартибда баҳоланишини белгилайди”, дейилади агентлик хабарида.
Маълумот учун, боғнинг умумий майдони 23,4679 гектар, бино ва иншоотларнинг умумий майдони3 933 кв.мни ташкил қилади.
LiveБарчаси