Мирзиёев “Tashkent city”даги қурилиш жараёни билан танишди
Жамият
−
14 Октябрь 2023
15986Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев "Tashkent city" халқаро ишбилармонлик марказида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
"Бугунги кунда Тошкент – улкан бунёдкорлик, замонавий бизнес, илм-фан ва маданият марказига айланди. “Tashkent city”даги муҳташам бинолар шаҳар кўркига кўрк қўшди. Бу ердаги Халқаро конгресс марказида кўплаб форум ва анжуманлар бўлиб ўтган. Келгусида яна қатор нуфузли саммитлар ўтказилиши режалаштирилган. Шу билан бирга, шинамлик даражаси юқори меҳмонхоналар, концерт ва опера театри барпо этилмоқда", дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Шунингдек, давлат раҳбари қурилиш жараёни билан танишган. Президент ушбу мажмуа юртимизда санъат ривожини янги даражага кўтариш, маданий тадбирларни юқори савияда ўтказишга хизмат қилишини айтиб ўтган.
Президент “Tashkent city” марказида қурилиши якуний босқичда бўлган бир қатор бошқа иншоотларни ҳам кўздан кечирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь