“Tashkent city” ҳудудидаги бинонинг 15-қаватидан одам қулаб тушдими?
3-саҳифа
−
28 Январь
19076Бугун ижтимоий тармоқларда "Tashkent city" ҳудудидаги бинонинг 15 қаватидан бир инсон қулаб тушгани айтилмоқда" сарлавҳаси остида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Бугун, 28 январь куни ФВВ Махсус вазифалар бўйича республика қутқарув маркази шахсий таркиби томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва содир бўлганда тўғри ҳаракат қилиш бўйича режавий махсус-тактик ўқув машқи ўтказилган.
“Унда жабрланганларни хавфсиз жойга олиб чиқиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда ёнғинлар ва авария оқибатларини бартараф этиш бўйича амалий ҳаракатлар бажарилиб, ходимлар билим ва кўникмалари мустаҳкамланди. Махсус-тактик ўқув машқи давомида ҳеч ким жабрлангани йўқ”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси