Танзила Норбоева Елизавета II вафоти муносабати билан таъзия қайдини ёзди

Олам

image

Бугун, 12 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева пойтахт Тошкентдаги Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги элчихонасига бориб, Қиролича Елизавета II нинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига ва бутун Буюк Британия халқига Ўзбекистон халқининг ҳамдардлигини етказди.

Қайд этилишича, Сенат раиси элчихонадаги таъзиялар китобига ҳамдардлик сўзларини ёзиб қолдирган.  

“Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироличаси Елизавета II Зоти Олияларининг вафоти муносабати билан Қиролликнинг мўътабар оила аъзоларига ва бутун Буюк Британия халқига чин дилдан ҳамдардлик туйғуларимизни изҳор этамиз”, дейилади Сенат раиси таъзияномасида.

Бундан аввал Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироли Чарльз Учинчига унинг волидаи муҳтарамаси Қиролича Елизавета Иккинчи оламдан ўтгани муносабати билан ҳамдардлик билдирган эди

Эслатиб ўтамиз, Қиролича Елизавета II 8 сентябрь куни 96 ёшида Шотландиядаги Балморал қасрида вафот этди. Тахтни унинг ўғли Чарльз эгаллади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Танзила Норбоева Елизавета II

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг