Шавкат Мирзиёев Британия Қиролига ҳамдардлик билдирди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироли Чарльз Учинчига унинг волидаи муҳтарамаси Қиролича Елизавета Иккинчи оламдан ўтгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

“Ул зот 70 йилдан ортиқ вақт давомида мамлакат яхлитлиги ва жадал ривожланишининг рамзи бўлиб келган, Қиролликнинг глобал иқтисодиёт ва сиёсатда етакчи давлатлардан бирига айланишига, унинг халқаро майдондаги обрў ва эътиборини ҳар томонлама оширишга беқиёс ҳисса қўшган буюк давлат арбоби эди”, дейилади Шавкат Мирзиёевнинг таъзияномасида.

Президент  ушбу мусибатли дамларда Қиролга, оиласининг барча аъзоларига ва бутун Буюк Британия халқига таскин сўзларини билдирган ҳамда сабр-тоқат ва бардамлик тилаган.

Эслатиб ўтамиз, 8 сентябрь куни Буюк Британия қироличаси Елизавета II 96 ёшида вафот этди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Елизавета II

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made