Норбоева Ортиқованинг прокуратурага қайтишига муносабат билдирди

Жамият 12082
image

Хабарингиз бор, кеча, 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари Светлана Ортиқова Бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали собиқ ўринбосарининг прокуратура органларига қайтишига муносабат билдирди. 

“Мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар даврида аёлларнинг юқори, яъни қарорларни қабул қилиш даражасида иштирок этишини таъминлашда юқори лавозимларга тайинланиши, айниқса, муҳимдир. 

Ўйлайманки, Светлана Ортиқованинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланиши мамлакатимизда эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганининг яққол далилидир. 

Амалий фаолиятимдан келиб чиққан ҳолда айтишим мимкинки, гендер тенглиги таъминланиб, аёлларнинг мартабаси ўсиши учун шароитлар яратилаётган тизимларда иш самарадорлиги ва кўрсаткичлари юқори бўлади. 

Ҳурматли Светлана Боймирзаевна! Самимий табрикларимни қабул қилинг! 

Сизга ушбу муҳим давлат лавозимида куч-ғайрат,  фаолиятингизда ўзингизга ҳос қатъийлик билан мамлакатимиз равнақи йўлидаги келгуси ишларингизда улкан муваффақиятлар тилайман!”, дейди Танзила Норбоева. 

Норбоева ва Ортиқованинг йўллари узоқ кесишгани йўқ. Улар бор-йўғи 4 ой бирга ишладилар, холос. 

Светлана Ортиқовага эса Бош прокуратура ҳам, унинг ҳозирги раҳбарияти ҳам бегона эмас. Ниғматилла Йўлдошев бундан 4 ой аввалгача Сенат раиси эди. Қолаверса, Светлана Ортиқова 20 йил прокуратура органларида фаолият юритган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 361
Рейтинг: 3.0
t
×