Расман! Светлана Ортиқова собиқ раҳбарига ўринбосар бўлди
Жамият
−
07 Ноябрь 2019
6231Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан Светлана Боймирзаевна Ортиқова Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари Светлана Ортиқова Бош прокуратурага ишга ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.
Шундан сўнг, Олий Мажлис Сенати Светлана Боймирзаева Ортиқованинг ваколати Ўзбекистон Президентининг фармони билан муддатидан аввал тугатилганини маълум қилди.
Маълумот учун, Светлана Ортиқова 2015 йилнинг 20 январида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Сенат аъзолигига тайинланганди. Ортиқова Ўзбекистон парламентининг Юқори палатасида 2015 йилдан 2019 йилга қадар Сенатга раислик қилган Ниғматилла Йўлдошевга ўринбосарлик қилганди. Ниғматилла Йўлдошев 2019 йил июнида Ўзбекистон Бош прокурори этиб тайинланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь