Танзила Норбоева Душанбеда Раҳмон билан учрашди
Олам
−
11 Октябрь
3202Тожикистон парламенти таклифига биноан Олий Мажлис Сенати делегацияси Тожикистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишланган Халқаро парламент конференциясида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур халқаро анжуманда иштирок этиш учун Марказий Осиё давлатлари, Россия Федерацияси, Эрон, Беларусь, Озарбайжон ҳамда Арманистоннинг парламент раҳбарлари ташриф буюрган.
Конференция бошида Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Душанбе шаҳрига ташриф буюрган барча делегация раҳбарларини қабул қилган. Анжуман ўз ишини эртага, 12 октябрь куни бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказганди. Учрашув мобайнида Ўзбекистон Республикасининг БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари билан ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилган.