Таниқли клипмейкер Жасур Шаметов вафот этди

Маданият-санъат

image

Таниқли хонандаларнинг клипларини суратга олган режиссёр ва оператор Жасур Шаметов вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди. 

Билдирилишича, таниқли оператор, режиссёр, клипмейкер Жасур Шаметов 39 ёшида вафот этди. Ҳозирча ўлим сабаблари очиқланмаган. 

Маълумот учун, у “Зарб”, “Гуноҳ”, “Пойма-пой”, “Садоқат”, “Қалбаки дунё”, “Аччиқ ҳаёт”, “Қалбим ўғриси” каби бир қанча бадиий фильмларда операторлик, “Маҳаллада нима гап” мусиқий-комедик фильмида режиссёрлик, “МТВ шоу” дастурида продюсерлик қилган. Маҳоратли оператор бир қанча халқаро танловларда иштирок этган. 

Шунингдек, “Учрашув” бадиий фильмининг сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёри. Актёр сифатида “Суиқасд”, “Пойма-пой” фильмларида роллар ижро этган.

Клипмейкер сифатида Райҳон, Лола, Шоҳруҳхон, Муниса Ризаева, “Афруз” гуруҳи ва бошқа хонандаларнинг ўнлаб клипларини тасвирга олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон халқ артисти, актёр ва режиссёр Турғун Азизов 90 ёшида вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

вафот этди Лола Муниса Ризаева режиссёр Райҳон Шоҳруҳхон Клипмейкер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг