Талабаларни ётоқхонага жойлаштириш тартиби соддалашади
Жамият
−
15 Август 2023
6285Ўзбекистонда талабаларни турар жой билан таъминлаш тизими рақамлаштирилиб, уларга қатор енгилликлар берилмоқда. Бу кеча, 14 август куни республика Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган “Олий таълим муассасалари талабаларини турар-жой билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда назарда тутилган.
Қарор билан давлат ОТМлари талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
2023/2024 ўқув йилида 1-курс талабалари учун давлат ОТМларининг талабалар турар жойига жойлашиш давлат хизмати марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали бепул электрон ариза бериш йўли билан амалга оширилади. Бунда аризалар қабули 20 августдан бошланади.
Шунингдек, талабалар билан тузиладиган турар жой ижара шартномалари давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали масофадан туриб биометрик идентификациялаш (Face-ID) технологияси орқали онлайн ҳисобга қўйилади.
Аммо юқори курс талабаларини турар жойга жойлаштириш анъанавий тарзда амалга оширилади. Бунда талабалар турар жойига туриш учун ариза ОТМ ётоқхоналарига жойлаштириш комиссиясига топширилади.
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб барча курс талабалари учун давлат ОТМларининг талабалар турар жойига жойлашиш фақат давлат хизмати марказлари ёки my.gov.uz орқали электрон ариза бериш йўли билан амалга оширилади. Ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь