Талабалардан форма талаб қилинишига қаршиман – Тошқулов 

Жамият

image

Олий таълим тизимида талабалардан форма талаб қилиш нотўғри. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Тошкент Беш ташаббус ҳаракати доирасида ёшлар ва ОАВ вакиллари билан ўтказилган мулоқот вақтида айтиб ўтди.

“Мен бу борада либералман. Вазир сифатида талабалардан форма талаб қилинишига қаршиман. Термиз давлат университетида ишлаганимда ҳам Республикада биринчилардан бўлиб иккита ишни қилганман. Биринчиси – беш  кунлик ўқишга ўтиш бўлса, иккинчиси кийимга (университет формаси — таҳр.) бўлган талабни бекор қилиш эди. Бунда талабалар одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилган ҳолда кийинса бўлди эди. Ишонсангиз, бу ўқувчиларни ижобий тарафга ўзгартирган эди”, деган Тошқулов. 

Шунингдек, Тошқулов талабалардан форма талаб қиладиган айрим ўқитувчилар ҳақида гапирган.

“Шундай ўқитувчилар борки, илм талаб қилишни ўрнига галстук талаб қилади. Аслида, бу талаб эмас”, деган у. 

Тошқулов сўзи якунида Олий таълим тизимида ҳозир форма талаб қилинмаётгани ҳақида таъкидлаган.

Аввалроқ, Тошқулов Ўзбекистонда таълим тизимидаги ҳамма муаммо магистратура босқичига бориб тақалиши ҳақида гапирган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ форма Тошқулов

Баҳолаганлар

256

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made