Талабалар контракт пулини қанча муддатда тўлашлари мумкин?
Жамият
−
17 Август 2020
13981Ўзбекистонда давлат ОТМлари талабаларига ўқув йили давомида тенг улушларда камида 4 маротаба ўқиш учун тўловларни амалга ошириш имконияти тақдим этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида белгиланган.
Фармонига асосан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:
• ОТМларда асосий мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони 2 бараварга қисқартирилади;
• Ўзбекистон ОТМларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш бўйича квота босқичма-босқич 2 бараварга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, 2020-2021 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг кундузги таълим шаклида ўқувчи барча талабаларга тўлов-контракт учун 10 фоизлик чегирма берилди. Кейин эса Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг шахси номаълум расмийси чегирма контрактнинг стипендиясиз шаклига нисбатан ҳисобланиши ҳақида баёнот берди.