Таиланд клуби Сергеевнинг хет-трики эвазига ОЧЛга чиқди

Спорт

image

Осиё чемпионлар лигаси сўнгги саралаш босқичи доирасида “Шанхай Порт” ва “Патҳум Юнайтед” жамоалари ўзаро куч синашди. Учрашувда таркибида ўзбекистонлик футболчи Игорь Сергеев бўлган Таиланд жамоаси 3:2 ҳисобида зафар қучди. 

Эътиборли жиҳати, мазкур баҳс давомида “Шанхай Порт” дарвозасига киритилган ҳар учта гол ўзбекистонлик легионер номига, хет-трик сифатида расмийлаштирилди. Мазкур ғалаба орқали Таиланд клуби шарқий минтақада ОЧЛ гуруҳ босқич йўлланмасига эга чиқди.

Маълумот учун, ўзбекистонлик 30 ёшли футболчи шу йилнинг июль ойида Таиланднинг “Патҳум Юнайтед” клуби билан шартнома имзолаган. У бунга қадар Қозоғистоннинг “Тобол” клуби сафида тўп сурган. Игорь мазкур клуб шарафини 2021 йилдан 2023 йилга қадар ҳимоя қилди. Шунингдек, Сергеев “Пахтакор”, “Бейцин Гоан”, “Ал-Зафра” ва “Актобе” клубларида ҳам фаолият олиб борган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шанхай Порт Патҳум Юнайтед Игорь Сергеев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар