Расман: Игорь Сергеев “Пахтакор”га қайтди (видео)
Спорт
−
25 Декабрь 2024 4953 1 дақиқа
Игорь Сергеев фаолиятини Тошкентнинг “Пахтакор” клубида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди.
“Уйга қайтишинг муборак, Игорь! “Пахтакор” ўзининг асосий таркибини сақлаб қолган ҳолда, иккинчи трансферини эълон қилади”, дейилади манба хабарида.
Маълумот ўрнида, Сергеев тошкентликлар сафида 2011/2017, 2018/2021 йилги мавсумларда умумий 180 та ўйинда майдонга тушиб, 102 та гол уришга муваффақ бўлди. Игорь фаолияти давомида “Пахтакор”дан ташқари, “Бейжинг Гоан”, “Ал-Зафра”, “Актобе”, “Тобол” ва “Патхум Юнайтед” клубларида тўп тепган. Унинг бундан олдинги жамоаси Таиланд клуби ҳисобланади.
31 ёшли форварднинг нархи “Transfermarkt” порталида 800 минг евро этиб белгиланган.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь