Таэквондочи Светлана Осипова Олимпиада финалига чиқди
Спорт
−
10 Август 2024 8021 1 дақиқа
2024 йилги Париж ёзги Олимпиада ўйинлари тугашига оз фурсатлар қолди. Францияда ўтаётган ушбу спорт мусобақаларининг таэквондо баҳсларида ўзбекистонлик Светлана Осипова (+67 кг) ярим финалда кореялик Ли Дабинни 2:0 (3:3, 9:3) ҳисобида мағлубиятга учратди. Шу тариқа Осипова финалга йўл олди ва камида кумуш медални нақд қилди.
Энди у сўнгги ҳал қилувчи финал жангида франциялик Алтея Лаурин билан беллашади. Олимпиаданинг олтин медали учун ўтадиган мазкур тўқнашув, 11 август куни соат 00:37 да старт олади.
Бироз олдин Олимпиада ўйинларининг оғир атлетика баҳсларида ўзбекистонлик Акбар Жўраев иштирок этиб, кумуш медалга сазовор бўлганди.
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь