Ўзбекистонлик ҳарбий таэквондочилар Жаҳон чемпионатини 1-ўринда якунлади
Спорт
−
04 Июнь
48741-3 июнь кунлари Жанубий Кореянинг Мунгёнг шаҳрида таэквондо WT бўйича ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди. 20 дан ортиқ мамлакатдан 300 нафар спортчи қатнашган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси энг юқори натижани қайд этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Муросасиз баҳслар якунида ўзбекистонлик спортчилар 6 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза, жами 12 та медаль жамғарди. Бу натижа орқали Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.
Ғолиб ва совриндорлар:
Олтин:
-68 кг: Улуғбек Рашидов;
-80 кг: Жасур Жайсунов;
-87 кг: Шуҳрат Салаев;
+87 кг: Никита Рафалович;
-62 кг: Феруза Содиқова;
-73 кг: Гулсанам Алижонова.
Кумуш:
-57 кг: Мадина Мирабзалова;
+73 кг: Светлана Осипова.
Бронза:
-46 кг: Самира Адашалиева;
-49 кг: Зухра Тожиматова;
-53 кг: Маржона Примова;
-67 кг: Озода Собиржонова.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15