“Ҳудудий электр тармоқлари” Тошкентда тадбиркорлар қуёш панелини қўйишга мажбурланаётганига муносабат билдирди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги тадбиркорлар қуёш панеллари ўрнатмаса, “свет”сиз қолиши мумкинлиги, бу ҳақдаги огоҳлантириш хати туманнинг деярли барча тадбиркорлик субъектларига, шунингдек, QALAMPIR.UZ ижарада бўлиб турган бино маъмуриятига ҳам етиб келганини хабар қилгандик.

Ижтимоий тармоқларда эса тадбиркорлар оммавий электр токидан узилаётгани ҳамда  мажбурий равишда муқобил энергия манбаларини ўрнатиши талаб этилаётганлиги тўғрисида хабар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги "2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-57-сонли, 2024 йил 31 майдаги "Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-222-сонли қарорларига асосан Ўзбекистон бўйлаб тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз эҳтиёжининг маълум қисмини муқобил энергия манбаларидан ишлаб чиқариш белгиланган. 

“Бу борада айни пайтда солиқ ва бошқа  имтиёзлар берилган бўлсада айрим тадбиркорлар сусткашликка йўл қўйаётганлиги сабабли туман электр таъминоти корхоналари томонидан огоҳлантириш хатлари юборилган”, дейилади хабарда.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ тадбиркорлар томонидан муқобил энергия манбаларини ўрнатиш ишлари мажбурий равишда амалга оширилаётганини рад этди.

Бироқ QALAMPIR.UZ ижарада бўлиб турган бино маъмуриятига етиб келган Олмазор тумани электр тармоқлари корхонаси раҳбари Равшан Мирсултонов томонидан имзоланган огоҳлантириш хатида ёзилишича, тадбиркорлар огоҳлантириш хатини олган кундан 10 иш кунида электр энергиясидан фойдаланишда доимий яшил муқобил энергияга (қуёш панеллари, компенсация қилиш ускунаси) ўтказилиши ва электр энергиясини 20% иқтисод қилиш лозим. Акс ҳолда корхона электр энергиясидан узиб қўйилади. Шунингдек, огоҳлантириш хатида тадбиркорлар юқоридаги талабни бажармаган тақдирда ҳеч қандай огоҳлантиришсиз электр энергиясидан узилиши айтилади.

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июндаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 319-сонли қарорининг техник шартлари ва мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда электр таъминотидан қайта огоҳлантирилмасдан тармоқдан узиш бўйича огоҳлантирамиз.

Ушбу талабнома ижроси талабнома берилган 10 иш кунида бажарилмаган тақдирда корхонани электр энергияси таъминотидан узиб қўйилиши тўғрисида ОГОҲЛАНТИРАМИЗ!!!”, дейилади Олмазор тумани электр тармоқлари корхонаси раҳбари Мирсултонов имзолаган хатда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Тадбиркор Олмазор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made